12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:44
Саломатлик 👁 519

“ҲАМШИРА - 2023” ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

“ҲАМШИРА - 2023” ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда аҳоли соғлиғини сақлаш борасидаги устувор вазифаларни амалга ошириш борасида қатор ислоҳотлар жорий этилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармони бу борада амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтаришга асос бўлаётир.

Фармонга мувофиқ оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда “Тиббиёт бригадалари” фаолияти йўлга қўйилди. Чекка ҳудудлар аҳолисига ҳам сифатли тиббий хизмат кўрсатиш қамровини ошириш учун “Тиббиёт бригадалари”даги бир нафар шифокор ва малакали ўрта тиббиёт ходимлари зиммасига муаяйн мажбуриятларни ҳам юклайди.

Умуман, ҳамширалик иши аҳолига малакали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатилишида муҳим ўрин тутади. Боиси, нафақат муолажаси, балки маданиятли муомаласи, ширин сўзи билан ҳам беморлар кўнглида соғайишига умид уйғотиб, далда бўлувчи касб эгалари ҳамширалардир. Шунинг учун ҳам уларнинг касбий маҳоратини, тиббий билимларини ошириб боришига рағбатлантириш мақсадида ҳар йили ҳамширалар танловини ўтказиш анъанага айланган.

19 апрель куни Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси кўптармоқли марказий поликлиникаси мажлислар залида “Ҳамшира – 2023” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қарорига асосан барча туманларда ўтказилаётган бунингдек тадбирлар тиббиёт бирлашмаларида, даволаш-профилактика муассасаларида меҳнат қилаётган ўрта таббиёт ва фармацевтика ходимларининг ўз касбий малака ва билимларини намоён этадиган минбари бўлмоқда, дейиш мумкин. Шунингдек, улар орасида ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ўз касбига масъулиятини ошириш, улар орасида соғлом рақобат муҳити шаклланишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Кўрик-танловда туман Тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли тиббий муассасаларда фаолият юритаётган 5 нафар иқтидорли ва тажрибали ҳамширалар иштирок этдилар. Уларнинг касбий фаолиятига доир билими ва маҳорати тажрибали шикофорлар томонидан ҳаққоний баҳолаб борилди.

Туман Тиббиёт бирлашмасининг Реанимация бўлими ҳамшираси Муҳайё Жумамуродова танловнинг туман босқичи ғолиби деб топилди ва “Ҳамшира – 2023” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Барча иштирокчилар – Комила Ҳайитбоева, Нодира Солиева, Муҳайё Жумамуродова, Шаҳноза Жумабоева, Динора Йўлдошеваларнинг танловдаги иштироки юқори баҳоланди ва рағбатлантирилди.

Туманимизда беморлар дардига малҳам бўлишдек машаққатли касбда меҳнат қилаётган 1463 нафар ўрта тиббиёт ходимлари туман Тиббиёт бирлашмаси, марказий шифохона, кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда 9 та оилавий поликлиника, 4 та оилавий шифокорлик пунктлари ходимларидир. Уларнинг 156 нафари олий, 212 нафари биринчи, 375 нафари эса иккинчи тоифали ҳамширалардир.

Ўтказилган танлов уларни ўз касбида сидқидилдан меҳнат қилишга, ўқиб-изланишга ва касбий маҳоратини ошириб боришга рағбатлантирди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026