Футбол ва мини футбол бўйича ДХХ раиси кубоги мусобақаларининг туман босқичи ғолиби аниқланди
Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, аҳоли, шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу аҳоли саломатлигини, қолаверса, ёшларнинг куч ва имкониятларига бўлган ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода ҳудудлар бўйлаб ўтказилиб келинаётган спортнинг футбол ва мини футбол тури бўйича Давлат хавсфизлик хизмати раиси кубоги мусобақалари истеъдодли ёшларни саралаб олиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкам қарор топтиришга хизмат қилмоқда.
27 май куни Амударё туманининг Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қарашли майдонда спортнинг футбол тури бўйича Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги мусобақаларининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда секторлар кесимида ғолибликни қўлга киритган 4 та жамоа вакиллари иштирок этдилар.
Мусобақа олдидан ҳакамлар ўйин иштирокчиларини риоя этилиши лозим бўлган қоидалар билан батафсил таништириб ўтишди. Шундан сўнг, жамоалар бир бирларига омад тилаб, ўйинни бошладилар.
Футбол мусобақаси шиддатли ва муросасиз кечди. Иштирокчиларнинг яқинлари, қолаверса, маҳалладаги фаол ёшларнинг қўллаб-қувватлаши жамоа аъзоларига янада куч-ғайрат ва кўтаринки кайфият бағишлади.
Якуний натижаларга кўра, туман босқичида 1-ўринни Тўлқин овули ёшлари жамоаси, 2-ўринни куюк кўпирлик ёшлар жамоаси ҳамда 3-ўринни Холимбег овули ёшлари жамоаси эгалладилар.
Мутлоқ ғолибликни қўлга киритган Тўлқин овули ёшларидан тузилган жамоа футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати Раиси кубоги мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Шу ўринда айтиш керакки, маҳалла ёшларини бирлаштириш, бўш вақтларини кўнгилли ўтказиш, улар орасида спортни оммалаштириш, истеъдодли футболчиларни кашф этиш мақсадида кейинги йилларда анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган Давлат хавфсизлик хизмати Раиси кубоги мусобақалари том маънода ёшлар учун ҳақиқий спорт мактаби бўлмоқда.
Мазкур мусобақа туманда спортнинг футбол турини ривожлантириш, ушбу спорт тури бўйича кучли спортчиларни аниқлаш, овул ва маҳаллалардаги ёшларни спортга жалб қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиши билан бирга истеъдодли ёшларни кашф этмоқда, уларнинг қобилиятларини юзага чиқармоқда. Давлат хавфсизлик хизмати Раиси кубоги мусобақаси ҳам айни шу мақсадларни кўзлагани билан аҳамиятлидир.
Хулоса қилиб айтганда, жамиятимизда спортни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва белгиланган устувор вазифаларнинг ўз вақтида тизимли амалга оширилиши соғлом турмуш тарзи шаклланиши, соғлом жамият барпо этилишида муҳим аҳамият касб этади.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶