12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:24
Сиёсат 👁 697

ТУМАН ҲОКИМИ БОСУВ МАҲАЛЛАСИ ЁШЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

ТУМАН ҲОКИМИ БОСУВ МАҲАЛЛАСИ ЁШЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ мамлакатимиз овул, маҳалла, шаҳарчаларида ёшлар етакчилари фаолияти йўлга қўйилганлиги туфайли ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, маҳалла ҳудудида, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни йўлга қўйиш имкони яратилди.

Ёшлар етакчилари зиммасига ҳудуд ёшлари тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари”, “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали ишлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, “Беш муҳим ташаббус” лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш вазифалари юкланди. Ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўринларини топишига кўмаклашиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини таъминлаш ҳам шулар жумласига киради.

Ёшлар етакчиларининг бу борадаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш, ёшлар масалалари билан шуғулланиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардаги туман, шаҳарлар ҳокимлари томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Амударё туманида ҳам қарор ижросини таъминлаш борасида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 15 июнида Босув маҳалласида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ҳам шу мақсадга қаратилди.

Учрашув ҳудуддаги 26-сонли мактабнинг файзли ҳовлисида ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов, туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов, Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмоилов, Босув маҳалла фуқаролар йиғини раиси Эркин Эшмуродов, хотин-қизлар фаоли Дилфуза Абдуллаева, ҳоким ёрдамчиси Акбаржон Хўжамуродов, ёшлар етакчиси Нигора Бозорбоевалар иштирок этдилар. Шунингдек, 50 нафардан ортиқ маҳалла ёшлари, ушбу таълим муассасасини битириб, парвозга шайланаётган палапонлар, мактаб ўқитувчилари қатнашдилар.

Учрашувни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев очди ва йиғилганларни Ёшлар ойлиги, 30 июнь – Ёшлар куни билан қизғин қутлади. Юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, шароитлар ҳақида батафсил гапирди. Шунингдек таълим-тарбия ишларини намунали ташкил этиб, иқтидорли, илмга интилувчи ёшларни камолга етказаётган мактаб ўқитувчилар жамоасига миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, жорий ўқув йилида мактабни битираётган Нуршода Саъдуллаева, Шоҳида Нуруллаеваларни билим даражасини белгилаш учун тест синовларидан ўтиб, миллий, халқаро сертификатларни олишга эришганликлари билан қутлаб, уларга ва барча битирувчиларга оқ йўл тилади.

Шундан сўнг Султонбой Йўлдашев маҳалла ёшлари билан юзма-юз мулоқотга киришди. Маҳалла ёшларидан Ғуломжон Каримов ҳайдовчилик курсида ўқиш бадалини тўлашда, Рисгул Бидашева субсидия асосида тикув машинаси олишда, жорий йилда олийгоҳни тугатган Юлдуз Каримова ишга жойлашишда, Қорақалпоқ Давлат Университети 3-босқич талабаси Муҳайё Мирзаева олийгоҳ шартнома пулини тўлашда ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Учрашувда ёшларнинг мурожаатларини ҳал этиш юзасидан масъулларга топшириқ берилди.

Юзма-юз самимий мулоқот тарзида ўтган учрашув Босув маҳалласи ёшлари ҳаётида ижобий ўзгаришлар ясайди, албатта.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026