12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:08
Иқтисодиёт 👁 347

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, сиёсий жараёнлар туб мазмун-моҳиятини кенг тарзда тарғиб қилиш, юртимиз иқтисодиётида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ўтказилиб келинмоқда.

Амударё туманида ҳам ушбу танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди. Танловда иштирокчилар қўшимча иш ўринларини яратиш, аёлларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш юзасидан ишлаб чиққан лойиҳалари ва кўргазмалари билан қатнашдилар. Танловда қатнашчилар тикувчилик йўналиши бўйича ўзлари тайёрлаган либосларни намойиш этиб, унинг тикилиш услуби, дизайни, қандай тадбирларга кийилиши лозимлиги бўйича батафсил маълумот бердилар.

Танловнинг якуний натижаларига кўра мутлоқ ғолибликни “Тамара техтиль” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Тамара Юсупова эгаллади. Тадбиркор аёл Республика босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди. Танловда иштирок этиб юқори натижаларга эришган бошқа иштирокчилар ҳам “Замонавий ташаббускор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Инвеститцияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл”, “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” номинациялари бўйича тақдирланди.

Айтиш керакки, Тадбиркорлар ва ишбилармон ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари федератциясининг Қорақалпоғистон Кенгаши, Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг қўшма қарорига асосан ўтказилаётган мазкур танловнинг белгиланган низом ва қоидаларига мувофиқ тарзда иштирокчиларнинг фаолияти объективлик ва шаффофлик таъминаланган ҳолда баҳоланди.

Танлов жараёнида иштирокчиларнинг туманда ҳунармандчиликни ривожлантираётгани, замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринларини яратаётгани, аҳолига хизмат кўрсатишни қай даражада ташкиллаштиргани инобатга олинди.

Кўрик-танловнинг мутлақ ғолиби Тамара Юсупова ўзининг тадбиркорлиги, шижоатлилиги билан 50 нафардан зиёд ишсиз аёл-қизларни иш билан таъминлаган. У 2019 йилдан буён Манғит шаҳридаги кичик саноат зонасидан ажратилган бинода тадбиркорлик фаолиятини олиб бормоқда. “Тамара техтиль” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилган вақтда 15 та иш ўрни мавжуд эди. Айни кунларда тадбиркор имтиёзли кредитлар олиб янги иш ўринларини яратишга ҳаракат қилмоқда.

Умуман олганда, танлов иштитрокчиларини фақат шартли равишдагина ғолиб ва совриндорларга ажратиш мумкин. Аслида уларнинг ҳар бири ўзлари фаолият олиб бораётган соҳаларда қўлга киритаётган ютуқлари, оилалари ва эл-юрт фаровонлиги йўлида қилаётган фидокорона меҳнатлари, интилишлари билан ҳар қандай эътирофга, эъзозга лойиқдир.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026