12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:46
Саломатлик 👁 1,085

МАҲАЛЛАЛАРДА ВА ОИЛАЛАРДА ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТ БАРҚАРОРЛИГИНИ АСРАШГА ДОИР ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

МАҲАЛЛАЛАРДА ВА ОИЛАЛАРДА ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТ БАРҚАРОРЛИГИНИ АСРАШГА ДОИР ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, юртдошларимизда ёмон иллатларга нисбатан муросасизликни шакллантириш кабилар юртдаги тинчлик ва осойишталикни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Бу борада, айниқса, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда иш олиб борилса, маҳаллалар ва оилаларда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, турли иллатларга барҳам бериш, оилавий ажрашишлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш ва бошқа долзарб масалаларда самарали натижаларга эришилиши шубҳасиздир.

28 июль куни Фаровон маҳалласида www.amunews.uz веб-сайтининг “Соғлом муҳит – соғлом” лойиҳаси доирасида маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, ўз жонига қасд қилиш, гиёҳвандлик, эрта никоҳнинг олдини олиш кабилар борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр алмашиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу тадбирда туман оммавий ахборот воситалари ходимлари, Ички ишлар бўлимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори Инобат Ўрозматова, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро маркази директори Гавҳар Чимбайчиева, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Муқаддас Бекназарова ҳамда маҳалладаги кўчабошчи ва фаол аёллар иштирок этишди.

Тадбирда дастлаб “Соғлом муҳит – соғлом” лойиҳаси доирасида амалга оширилиши кўзда тутилган режалар, ўтказилаётган тадбирлар хусусида маълумот берилиб, ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи иллатларга қарши курашишда турли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб борилаётгани, самарали натижаларга эришилаётгани ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Муқаддас Бекназарова бундай ҳолатларнинг олдини олиш борасида маҳаллада олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталди. Ҳудудда бандликни таъминлаш, жиноятчиликлар ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали амалга ошириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор ишлар олиб борилаётганини қайд этиб ўтди. Ички ишлар бўлимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори Инобат Ўрозматова ҳам ажралиш ёқасида турган оилаларни сақлаб қолиш, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга “ҳимоя ордери”ни бериш ва уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, маҳаллаларда жиноятчиликка қарши курашиш ва уларнинг барвақт олдини олиш, жиноятдан ҳоли муҳитни шакллантириш, жиноят содир этилишига йўл қўймаслик борасида Бўлим томонидан ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро маркази директори Гавҳар Чимбайчиева эса оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган нотинч оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасидаги чора-тадбирлар ва эришилаётган натижалар, шунингдек, бир қатор ечимини кутаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари хусусида ўз таклифлари, фикрларини баён этди.

Ундан ташқари, оилавий ажралишлар, ишсизлик, нотинч оилалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар, кам таъминланган оилалар, уюшмаган ёшлар ва тарбияси оғир вояга етмаганлар сонининг ўсиш ҳолатлари камаймаётгани, содир этилган ва олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар, хотин-қизлар ва ёшлар томонидан қўл урилаётган жиноятлар мавжудлиги ачиниш билан тилга олинди. Аҳолининг маънавий тушунчаларини бойитиш, миллий-ахлоқий ва ҳуқуқий тарбиясини, бой адабий меросимизга бўлган меҳрини шакллантиришда маҳалла институтининг ролини янада ошириш, хусусан, тўй ва бошқа оилавий маросимларни ихчам ва камхарж ўтказиш масалалари ҳам кенг муҳокама қилинди. Бу борада маҳалланинг кўчабошчи ва фаол аёлларининг таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Ташкилотлар масъуллари томонидан уларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар ҳам берилди.

Грант лойиҳаси доирасида ўтказилган давра суҳбати ниҳоятда қизиқарли ўтди ва ташкилотлар масъуллари билан бу каби тадбирларни бошқа ҳудудларда ҳам ўтказиб боришга келишиб олинди.

О.Худойберганова.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026