12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:46
Саломатлик 👁 289

АМУДАРЁ ТУМАНИДА МАКТАБ ВА БОЛАЛАР БОҒЧАЛАРИДА ЙОД БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ДАСТУРИ БОШЛАНДИ

АМУДАРЁ ТУМАНИДА МАКТАБ ВА БОЛАЛАР БОҒЧАЛАРИДА ЙОД БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ДАСТУРИ БОШЛАНДИ

Йод танқислиги бўлган болаларда интеллектуал ривожланиш кўрсаткичлари пасаяди ва янги билим-кўникмаларни ўрганиши қийинлашади. Агарда боланинг танасида етарли миқдорда йод бўлса, унда мактабда, фан ва спортда яхши натижаларга эришиш имкони юқорироқ бўлади. Шуни эътиборга олган ҳолда юртимизда давлат мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни болаларга йод препаратини умумий ичириш куни деб белгиланди.

20 сентябрь кунидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Амударё туманида ҳам мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларида туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан болаларга бепул йод препаратларини умумий ичириш дастури асосидаги тадбирлар бошланди. Бу жараёнларда таълим масканларида болаларнинг препаратни ичишлари учун сув ва бошқа зарур шароитлар яратиб берилди. Шунингдек, тиббиёт ходимлари мазкур препаратларни қабул қилиш қоидаларини тушунтириб, педагог-ходимлар, ўқувчи ва тарбияланувчилар, ота-оналарга бу борада батафсил маълумотлар беришди.

Таъкидланганидек, мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 28 августдаги қўшма қарорига асосан Ўзбекистонда 3-15 ёшдаги болаларни йод ва 2-10 ёшли болаларни гельминтозга қарши препаратлар билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома тасдиқланган. Эндиликда мазкур йўриқномага кўра, йод препарати давлат мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларига бириктирилган ҳамшира ёки педагог-ходимлар орқали, нодавлат мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларига оилавий поликлиника ҳамда оилавий шифокорлик пунктлари патронаж ҳамширалари томонидан тарқатилади.

Ҳужжатда жорий йилнинг 20 сентябридан бошлаб, давлат мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни болаларга йод препаратини умумий ичириш куни, деб белгиланган. Бунда йод препарати ҳафтада бир маротаба мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, яъни 3-6 ёшли болаларга 500 мкг, мактаб ўқувчилари, яъни 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларга 1000 мкг ичирилиши тавсия этилган. Шунингдек, йод препаратларини сақлаш ва ҳисоботини юритиш давлат мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ҳамшираси ёки масъул ходими томонидан юритилиши белгилаб қўйилган.

Амударё туманида ўтган давр мобайнида ҳам Президентимизнинг 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолини соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2021 йил 26 июлдаги “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорларига мувофиқ, 3-15 ёшдаги болалар йод препаратлари билан таъминланиб келинган. Йил бошидан сентябрь ойига қадар туман бўйича 3-15 ёшли 50 минг 650 нафар болаларга 171 минг 300 та антиструмин таблеткалари берилган. Шунингдек, 3-6 ёшли 15 минг 650 нафар болаларга ҳар ҳафтада ярим таблеткадан қабул қилиш учун 31 минг 300 таблетка, 7-15 ёшли 35 минг 000 нафар болаларга ҳар ҳафтада 1 таблеткадан қабул қилиш учун 140 мингта таблетка тарқатилган.

Ўзбекистонда болаларни йод билан таъминлаш ишлари “Ёрқин миллат” дастури бўйича амалга оширилади. Йод препаратлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги орқали 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган барча болалар учун бепул тақдим этилади. Препарат ва доза Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан танланган. 2025 йилда болалар танасида йод миқдорини аниқлаш орқали бутун дастурнинг таъсирини баҳолаш режалаштирилган.

Дастурни самарали амалга ошириш учун дори тарқатилаётган муассасадагиларнинг ота-оналари ва маъмуриятнинг мунтазам онлайн сўровлари орқали мониторинг амалга оширилади.

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026