28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:57
Қишлоқ хўжалиги 👁 286

Туман бўйича жами 1777 гектар майдонга пиёз, саримсоқпиёз каби экинлар тўқсонбости усулида экилади

Туман бўйича жами 1777 гектар майдонга пиёз, саримсоқпиёз каби экинлар тўқсонбости усулида экилади

Шу кунларда туманимизга йўлингиз тушса, дала майдонларидаги қизғин иш жараёнларининг устидан чиқасиз. Қайси манзилга боқманг, кейинги йил ҳосили учун экин экаётган, жорий йилдаги ҳосилни эса йиғиштириб олаётган миришкор-деҳқонларга кўзингиз тушади. Улар шу кунларда асосий ва такрорий экинлар ҳосилини йиғиб-териб олиш баробарида тўқсонбости усулида экинлар экишга ҳам тараддуд кўрмоқдалар.

Туманимиз аҳолисининг эртаки сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида ҳосилдан бўшаган майдонларга совуққа чидамли пиёз ва саримсоқпиёз каби экинларни тўқсонбости усулида экиш ишлари бошланмоқда.

Бунинг учун кузда асосий экинлардан бўшаган майдонларни сифатли ҳайдаб, совуққа чидамли экинларни ўз вақтида экиш муҳим масала саналади. Бу ўз навбатида экин майдонлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳолининг моддий манфаатдорлигини оширишда муҳим воситалардан биридир.

6 октябрь куни Чойкўл овулида фаолият юритувчи “Арслон Мақсудов” фермер хўжалигида ўтказилган кўргазмали семинарда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини экиш ҳамда шу усулда экилган экинларни парваришлашнинг муҳим жиҳатлари хусусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Департамент бошлиғи Комилжон Собиров, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги раҳбари Ҳусниддин Каримов, мазкур агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбари Ҳолдор Ачилов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Дарябай Қайпов, туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, овул ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари қатнашдилар.

Семинарда 2024 йил ҳосили учун фермер ва деҳқон хўжаликларида жорий йилда пиёз ва саримсоқпиёз экинларини экиш параметрлари, муддатлари ва бу борадаги устувор вазифалар ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, мутахассислар томонидан экин майдонларидан самарали ва унумли фойдаланиш, уруғлик ва минерал ўғитларни танлаш ҳамда ишлатиш, уларнинг хусусиятларини билиш, экиш муддатларини аниқлаш каби масалалар бўйича маълумотлар берилди.

Семинарда сўзга чиққан мутахассислар ва соҳа илғорлари совуққа чидамли бўлган пиёз, саримсоқпиёз каби экинларни тўқсонбости усулида етиштириш орқали улардан яхшигина даромад олиш мумкинлиги ҳақида айтиб ўтдилар.

Айтиш жоизки, кейинги йилларда республикада туманларнинг ихтисослашувини, минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитлари ва сув билан таъминланганлигини ҳамда бошқа омилларни эътиборга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштиришга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда бу йил туман бўйича жами 1777 гектар майдонга пиёз, саримсоқпиёз каби экинларни тўқсонбости усулида экиш режалаштирилган.

Семинарда иштирокчиларга экинларни тўқсонбости усулида экиш ва парваришлаш бўйича зарур тавсиялар ва тушунтиришлар берилди. Шунингдек, бу бўйича амалга оширилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026