ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ, СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА АМАЛ ҚИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ АҲОЛИГА КЕНГ ТУШУНТИРИЛМОҚДА
Президентимизнинг “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман Санитария-эпидемиологик осойишгалик ва жамоат саломатлиги бўлими мутахассислари томонидан туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари фуқаролар йиғинларидаги жамоатчилик ходимлари ҳамкорлигида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур Қарор мазмун-моҳияти тушунтирилиб, ҳар бир фуқарода соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик маданияти шакллантирилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, жисмоний фаоллик ва овқатланиш меъёр ва қоидаларига амал қилмаслик, таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва ширинликларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш, шунингдек, етарли даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик оқибатида ёшларда рационал ўсиш ва ақлий ривожланишдан ортда қолиш келиб чиқади. Катталарда эса юрак қон-томир, эндокрин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади.
Тарғибот тадбирлари давомида фуқароларга соғлом турмуш тарзига амал қилиш, тўғри овқатланишни йўлга қўйиш, ҳовли атрофларини тоза тутиш, ўз яшаш уйларида хоналарини мунтазам равишда шамоллатиш, бадантарбия машғулотларини канда қилмаслик, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга хизмат қилувчи гигиена қоидаларига риоя этиш юзасидан тавсиялар берилди.
М.Кашкарова, туман СЭО ва ЖС бўлими санитария шифокори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶