12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:40
Сиёсат 👁 333

Депутатлар иштирокида танқидий ва таҳлилий руҳда йиғилиш бўлиб ўтди

Депутатлар иштирокида танқидий ва таҳлилий руҳда йиғилиш бўлиб ўтди

2023 йил 17 ноябрь куни Амударё туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида депутатлар иштирокида танқидий ва таҳлилий руҳдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Жўқорғи Кенгеснинг қўмита раиси Шарапат Отемисов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Марям Аҳмедова, туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, Жўқорғи Кенгес депутатлари, туман Кенгаши депутатлари, тумандаги мактабгача таълим ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда тумандаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларининг шароити, куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, тарбияланувчи болаларнинг давомади, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинганлиги, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларининг бориши бўйича махсус ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган назорат тадбирлари натижалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 феврал кунги “Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 52-сонли Қарор ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 июль кунги “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги 228-сонли Қарорларининг ижроси юзасидан ҳам махсус ишчи гуруҳнинг ҳисоботи тингланди.

Йиғилишда туман ҳокими Собир Хўжаметов бугунги куннинг долзарб масалаларидан келиб чиққан ҳолда депутатлик назоратини ўрнатиш учун депутатлардан иборат таркибда махсус ишчи гуруҳ ташкил қилинганини, ишчи гуруҳ бир неча кун давомида овул ва маҳаллаларда бўлиб, тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида ўрганиш ишларини олиб борганини қайд этиб ўтди.

Йиғилишда ишчи гуруҳлар аъзолари ўзининг фаолияти ҳақида маълумотлар бериб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича фикрлар тингланди ва истиқболдаги режалар белгилаб олинди.

Айтиш жоизки, давлат ва жамият ҳаётига доир кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, халқимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда депутатларнинг ўрни жуда ҳам катта. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш           йўналишидаги ишларга ҳам депутатлар катта ҳисса қўшмоқдалар. Иқтисодий-ижтимоий соҳаларни қамраб олган кўплаб дастурлар ижроси устидан самарали депутатлик назорати ўрнатилиб, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш каби масалаларга масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари сессияларда тингланиб, тегишли қарорлар қабул қилинмоқда. Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларнинг зиммасига улкан масъулият юкланган.

Йиғилиш давомида Фаровон маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси, туман Кенгаши депутати Муқаддас Бекназарова, 40-сонли мактаб директори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Санобар Хўжамуродова, туман Кенгаши депутати Муяссар Раҳматуллаева, 31-сонли мактаб директори, туман Кенгаши депутати Нилуфар Давлетова, туман прокурори Азиз Рўзметов ва бошқалар сўзга чиқиб, мавжуд камчиликлар ҳақида айтиб ўтдилар.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилиш якунида Жўқорғи Кенгеснинг қўмита раиси Шарапат Отемисов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Марям Аҳмедовалар сўзга чиқиб, депутатлар ва ишчи гуруҳ аъзолари томонидан аниқланган камчиликларни бартараф қилиш, келгусида такрорланишининг олдини олиш юзасидан фикр билдирдилар.

Йиғилишда қайд қилинган масалалар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига зарур кўрсатмалар берилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026