12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:39
Сиёсат 👁 414

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 68-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 68-сессияси тўғрисида ахборот

2023 йил 27 декабрь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги – 68-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раисининг ўринбосари Ғуломжон Ешниёзов очди ва олиб борди.

Сессия котиблигига 5-Беруний сайлов округидан депутат Нилуфар Давлетова сайланди.

Сессияда туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, ташкилотлар раҳбарлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияда дастлаб Амударё туманини ишсизликдан ҳоли худудга айлантириш ҳамда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича туман ҳокими биринчи ўринбосари Камилжон Айтбаевнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда бугунги кунда туманда 49та овул ва маҳаллаларда яшовчи аҳоли сони 211,1 минг нафарни, хонадонлар сони 38 минг, ундаги оилалар сони эса 56,3 мингтани ташкил қилишини, иқтисодий фаол аҳоли эса 82 минг 626 нафар бўлиб, расмий ва норасмий секторда бандлар 75 минг 694 нафарни, ишсизлар сони 6 минг 932 нафарни, битирувчилар эса 14 минг 509 нафарни ташкил қилишини айтиб ўтилди.

Шунингдек, ҳоким ўринбосари туманни ишсизликдан ҳоли худудга айлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режаларга ҳам тўхталди. Хусусан, тумандаги ишсизликдан келиб чиқиб, мавжуд имконият ва резервларни сафарбар қилган ҳолда келгуси йилда 8 минг 140та доимий, 8 минг 646та мавсумий ҳамда 4 минг 397та вақтинчалик, жами 21 минг 683та иш ўринларини яратиш белгиланган.

Сессияда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Собурова 4-босқич “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, туманда 4-босқич “Аёллар дафтари”га жами 5 минг 398 нафар хотин-қизлар киритилган. Шундан, ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар 1 минг 943 нафарни, тадбиркорлик қилиш истагини билдирган эҳтиёжманд хотин-қизлар 685 нафарни, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар 1 минг 183 нафарни, ижтимоий ёрдамга муҳтож, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ва тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар 911нафарни ташкил қилади. Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар 30 нафар, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар сони эса 646 нафарни ташкил қилади.

Шу кунгача 4-босқич “Аёллар дафтари”га киритилган 5 минг 398 нафар хотин-қизларнинг 5 минг 330 нафарига ёрдамлар кўрсатилган.

Сессия ишида туман Маҳаллий бюджетнинг 2024 йилги асосий кўрсатгичлари тўғрисида туман Молия бўлими бошлиғи Жавлонбек Жумамуратов ҳисобот берди. Ҳисоботда 2024 йил учун туман Маҳаллий бюджетнинг даромадлари 73,3 млрд. сўм, юқори бюджетдан ажратиладиган трансферт миқдори 151,6 млрд. сўм, жами харажатлари 224,9 млрд. сўм миқдорида прогноз қилинаётгани қайд этилиб, келгуси йилда кўзда тутилган даромадлар ва харажатлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Сессияда Амударё тумани Солиқ инспекцияси бошлиғи Жаҳонгир Раҳимов Амударё туманида 2023 йил давомида бюджетга тушумларни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва 2024 йил бюджети режаси туғрисида ҳисобот берди. Ҳисоботда бюджет даромадларига 2023 йил учун белгиланган 91,1 млрд. сўм прогноз кўрсаткичи йил якуни билан 100,2 млрд. сўмга, яъни (110 фоизга) бажарилиб, бюджетга анқланган қўшимча манбалар ҳисободан 9,1 млрд. сўм ундирилгани, бюджетга тушумлар 2022 йилга таққослаганда 118,8 фоизга, яъни 15,9 млрд. сўмга ўсиши таъминлангани қайд этилди.

Шундан сўнг сессияда туман Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш якунлари тўғрисидаги масала юзасидан ахборот берди.

Ахборотда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига жорий йил бошидан 1 декабрь санасига қадар туман аҳолиси томонидан жами 4 минг 253та масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган. Шундан 3 минг 230таси қаноатлантирилган, 1 минг 705таси ижобий ҳал қилинган. Ахборотда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш якунлари бўйича ҳам батафсил маълумот берилди.

Сессия сўнгида туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, депутатлар ва барча туман фаолларини Янги йил байрами билан табриклади ҳамда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қўшаётган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдириб, барчани халқ фаровонлиги, давлат ривожи ҳамда жамият тараққиёти йўлида ҳамжиҳатлик билан фидокорона меҳнат қилишга чорлади.

Сессияда Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги барча масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026