12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:58
Жамият 👁 417

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН АРМИЯСИ – МАМЛАКАТ ҚУДРАТИ, ЮКСАК ҒУРУР ВА САДОҚАТ ТИМСОЛИДИР” ШИОРИ ОСТИДА ЎТКАЗИЛГАН ТАДБИР ЁШЛАРГА КЎТАРИНКИ РУҲ БАҒИШЛАДИ

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН АРМИЯСИ – МАМЛАКАТ ҚУДРАТИ, ЮКСАК ҒУРУР ВА САДОҚАТ ТИМСОЛИДИР” ШИОРИ ОСТИДА ЎТКАЗИЛГАН ТАДБИР ЁШЛАРГА КЎТАРИНКИ РУҲ БАҒИШЛАДИ

Юртимизда ёшларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, уларни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолига мудофаа тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни етказиш, Қуролли Кучларнинг салоҳиятини намойиш этиш мақсадида ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар ўтказилмоқда. Президентимизнинг 2023 йил 14 декабрь кунги Фармойишига асосан Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими томонидан ҳам ватанпарварлик ойлиги доирасида Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистон Армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир” шиори остида тадбирлар ташкил этилмоқда.

2023 йил 22 декабрь куни 16-сонли умумтаълим мактабида шу муносабат билан бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда туманимиздаги Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, кичик сержант Шерзод Атаев, Мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Зокир Саъдуллаев, Мудофаа вазирлиги фахрийси Даврон Болтабоевлар иштирок этишди. Шунингдек, мактаб ўқитувчилари, 9-11-синфлардаги “Ватан таянчи” отряди аъзолари қатнашдилар.

Тадбирда туманимиздаги Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, кичик сержант Шерзод Атаев сўзга чиқиб, Президентимизнинг 2023 йил 14 декабрь кунги Фармойишига асосан ватанпарварлик ойлиги ўтказилаётгани, ойлик доирасида ўтказилаётган тадбирлар ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини мустаҳкамлаётганини айтиб ўтди. Ҳарбий хизматчи Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, юрт ва халқ хавфсизлигини қўриқлаш йўлида мардларча хизмат қилаётган қаҳрамонлар, Ватан тинчлиги ва осойишталиги йўлида жон фидо қилганлар ҳақида ҳам сўзлаб берди.

Шерзод Атаев Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш жараёнида ўтказилаётган ватанпарварлик ойлиги халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлаб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жаҳонда Миллий армиямиз нуфузини янада оширишга хизмат қилаётгани билан янада аҳамиятли бўлаётганини алоҳида эътироф этди.

Тадбир давомида ҳарбийликка қизиқувчи мактаб ўқувчилари учун физика-математика, география ва тарих фанларини ўрганиш зарурлиги, бу фанлардан олган билимларидан ҳарбийликда муҳим аҳамият касб этиши тушунтирилди. Ўқувчи-ёшлар ҳарбийлик йўналишидаги олий ўқув юртларига қизиқиш билдирганлиги сабабли, уларни олий таълим даргоҳларига қабул қилиш шартлари, абитуриентлар томонидан топшириладиган синовлар ва умуман, ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар ҳақида кўплаб саволлар бериб, керакли маълумотларга эга бўлишди. Ўқувчилар ҳам ўз навбатида, меҳмонларга мактаб ва спортдаги муваффақиятлари, ўқиган севимли китоблари ва севимли машғулотлари ҳақида сўзлаб беришди.

Ўқувчи-ёшлар туманимиздаги Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм аскарлари томонидан намойиш этилган кўргазмада ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар билан танишишди. Ҳарбий аскарлар уларга ушбу техникалар ва қурол-аслаҳалар, уларнинг қандай мақсадларда ишлатилиши тўғрисида батафсил маълумотлар, тушунчалар беришди. Тадбирда “Ватан таянчи” отряди аъзоларига кўкрак нишонлари ҳам топширилди.

Кўтаринки руҳда ўтган мазкур тадбир ёшлар қалбидаги ватанпарварлик ҳиссини ошириб, юртга садоқат туйғусини янада мустаҳкамлади.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026