14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:24
Сиёсат 👁 311

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 69-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 69-сессияси тўғрисида ахборот

2024 йил 17 январь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги – 69-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раисининг ўринбосари Ғуломжон Ешниёзов очди ва олиб борди. Сессия котиблигига 8-Бўстон сайлов округидан депутат Мақсуд Саъдуллаев сайланди.

Сессияда секторлар раҳбарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияда дастлаб қонунийлик ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида туман прокурори Азиз Рўзметовнинг ахбороти тингланди.

Ахборотда туман прокуратураси томонидан 2023 йил давомида “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни тўлиқ рўёбга чиқариш, ҳудудда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, 2023 йилда ўтказилган назорат тадбирлари давомида 525та прокурор назорати ҳужжати қўлланилган ҳамда мансабдор шахсларнинг ноқонуний буйруқ ва қарорларига 187та протестлар келтирилган, 60та тақдимномалар киритилган, 162 нафар шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган.

Сессия ишида туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг профилактикасини ташкил этиш бўйича ўтган йил давомида амалга оширган ишлар юзасидан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамоладдин Юсупов ҳисобот берди.

Туманда умумий жиноятчилик таҳлил қилинганда, ўтган йилга нисбатан 275 дан 285 га, жиноят қидирув йўналишида 184 дан 189 га ҳамда бошқа соҳадаги жиноятлар эса 47 дан 52 га ошган. Ўтган йил давомида 1-сектор ҳудудида 87та, 2-сектор ҳудудида 85та, 3-сектор ҳудудида 40та, 4-сектор ҳудудида 73та жиноятлар содир этилган. Ҳисоботда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Сессияда туманда жисмоний ва юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига жорий йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш тўғрисида Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари Расул Ўразимбетов ҳисобот берди.

Ҳисоботда 2024 йил учун жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлари бўйича ер солиғи ставкасини туман маркази, яъни Манғит шаҳри учун 1 квадрат метр ерга 210 сўм 24 тийин миқдорида, туманнинг қишлоқ жойлари учун эса 1 квадрат метр ерга 163 сўм 52 тийин миқдорида белгилаш таклиф қилинди.

2024 йил учун юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлари бўйича ер солиғи ставкасини эса туман маркази, яъни Манғит шаҳри учун 1 гектар ерга 24 минг 97 сўм 50 тийин миқдорида, туманнинг қишлоқ жойлари учун эса 1 гектар ерга 19 минг 845 сўм миқдорида белгилаш таклиф қилинди.

Шундан сўнг сессияда туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Фахриддин Абдуллаевнинг “Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш ва такомиллаштиришнинг чора-тадбирлари тўғрисида”ги масала юзасидан ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, бугунги кунда туманимизда 415 ўринли марказий шифохона, 1та кўп тармоқли марказий поликлиника, 9та оилавий поликлиника ва 4та оилавий шифокорлик пункти фаолият юритмоқда. Бугунги кунга қадар туманда жами 91 нафар шифокор, 328 нафар ўрта тиббиёт ходимларидан иборат 91та тиббиёт бригадалари ташкил этилган.

2023 йил давомида туман бўйича 74 минг 309 нафар аҳоли профилактик кўриклардан ўтказилган. Кўрик натижаси бўйича уларнинг 6 минг 508 нафари амбулатор, 353 нафари стационар шароитда соғломлаштирилган. Стационар шароитда соғломлаштирилганларнинг 284 нафари туманда, 67 нафари Нукус шаҳрида ва 2 нафари Тошкент шаҳрида даволанган. 40 ёшдан ошган 60 минг 55 нафар аҳолини юрак-қон томир, қандли диабет ва бошқа юқумли бўлмаган касалликлар бўйича скринингдан ўтказиш режалаштирилиб, амалда 63 минг 192 нафар аҳоли скрининг кўригидан ўтказилган. Ҳисоботда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш бўйича келгусидаги режалар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Сессияда туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг жамоат хавфсизлиги хизмати бўйича ўринбосари, майор Шарапат Жолдасбаев туманда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида 2023 йилда амалга оширилган ишлар хусусида ҳисобот берди.

Ўтган йил мобайнида туман бўйича профилактика инспекторлари томонидан жами 6 минг 337та маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Маъмурий баённомаларнинг 1 минг 34таси аёлларга, 5 минг 303таси эса эркакларга нисбатан тузилган. 2023 йил давомида 180 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган. Ҳисоботда 2023 йил давомида туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Сессияда Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги барча масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019