12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:20
Саломатлик 👁 644

АМУДАРЁ ТУМАНИ АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИ – ҲАҚИҚИЙ МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИСИ

АМУДАРЁ ТУМАНИ АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИ – ҲАҚИҚИЙ МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИСИ

Китоб – маънавият сарчашмаси, Китоб – зулматларни ёритгувчи нур, музлаган қалбларни ўз оташ тафти ила иситиб, соғлом ҳаёт бахш этгувчи қудратли куч. У – адашганга йўлчи, мискин кўнгилларга суянч, ҳаёт сирларини очгувчи олтин калит. Шунинг учун ҳам аҳли донишлар ўз умрларини китобдан олган илм-у заковатлари ила чароғон қилиб, юксак ибрат ва намуна мактаби даражасига айлантирганлар. Шунинг учун ҳам Президентимиз китоб мутолаасини, айниқса, ёшлар китобхонлигини ёшларга оид давлат сиёсати даражасига олиб чиқдилар. “Энг китобхон оила”, “Китобхон ёшлар”, “Фарзандимга китоб совға қиламан”, “Энг яхши совға - китоб” каби кўрик-танловлар, маънавий-маърифий тадбирлардан кўзланган мақсад ҳам ёшлар китобхонлигини ривожлантириш, улар онгида маънавий иммунитетни шакллантириш, оилаларда барқарор миллий-маънавий ҳаёт тарзини мустаҳкамлашдан иборатдир.

Мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган бу каби тадбирларнинг ёшлар ҳаётида тутган ўрни қандай? Жойлардаги Ахборот-кутубхона марказларида китобхонлар учун яратилган шарт-шароитлар қониқарлими? Бугунги ёшлар асосан қандай китобларни ўқишаётир? Шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида www.amunews.uz веб-сайтининг Олий Мажлис ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” грант лойиҳаси иш режасига кўра, Амударё туман  Ахборот-кутубхона марказида бўлиб марказ фаолияти билан яқиндан танишдик.

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилда Амударё туманида ҳам Ахборот кутубхона маркази фаолияти йўлга қўйилди. Туман Маданият бўлими биносида жойлашган кутубхонанинг ўз биноси йўқ эди. Амударё тумани ҳокимининг 2022 йил 16 декабрь кунги қарори асосида Манғит шаҳрининг Ойбек номли маҳалласи ҳудудида янги, замонавий бино барпо этилиб, Ахборот-кутубхона маркази мазкур ҳудудга кўчирилди. Янги бино, аввало кенг ва ёруғлиги, гузар йўлга яқин ҳудудда жойлашганлиги, мавжуд шарт-шароитлари билан барча ёш тоифадаги  китобхонлар учун қулайлик яратди ва Ахборот-кутубхона маркази аъзолари сафи ошишини таъминлади.

Ахборот-кутубхона маркази учун фақат 2023 йил давомида 5 026 минг сўмлик газета ва журналлар, 1 920 минг сўмлик адабий-бадиий, сиёсий-иқтисодий мазмундаги ва болалар адабиётлари сотиб олинди.

Шунингдек, А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан 425 нусхада туркий халқлар ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари жам бўлган китоблар совға сифатида тақдим этилди.

Шуниси эътиборлики, марказ ходимлари томонидан ҳар ҳафта давомида ижтимоий тармоқлар орқали имконияти чекланганлар учун аудио китоблар тақдим этилмоқда.

Шунингдек, “Миллий ўқиш ҳафталиги”, “Йўл-йўлаккай китоб ўқиймиз”, “Меҳр кутубхонаси” лойиҳалари доирасида ижтимоий тармоқларда лавҳалар бериб борилмоқда. 2024 йилнинг январь ойидан шу кунга қадар “Амударё тумани хорижий адабиётлар кутубхонаси” номли 138 саҳифа, “Меҳр кутубхонаси” лойиҳаси доирасида 20 та, имконияти чекланган фойдаланувчилар учун 20та аудиокитоблар ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.

Ахборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган ахборот-коммуникация ва рақамлаштириш хизмати сифати ҳам яхшиланаётгани ва бу хизмат туридан фойдаланувчилар сафининг ошиб бораётгани ҳам қувонарли. Хусусан, Ахборот-кутубхона марказининг ўз телеграм канали очилганидан бери каналга pdf форматида 2540та, apk форматида 4та, аудио форматида 1141та маълумотлар жойлаштирилди. Китобхонлик тарғиботига бағишланган 420та видеоролик, 3761та суратлар, онлайн мутолаа учун 3401та ҳавола, 35та онлайн газета, 24та мақола ва маълумотлар, 30 та муҳим саналарга оид маълумотлар жойлаштирилди. Айни пайтда ахборот-кутубхонанинг телеграм канали аъзолари сафи бир неча минг нафардан зиёд.

Ёшлар ўртасидаги китобхонлик муҳитини яхшилаш, уларни адабиёт оламига кенг жалб этиш мақсадида турли саналар муносабати билан ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларга энг чекка қишлоқлардаги ёшлар ҳам қамраб олинмоқда. Бунда “Кўчма кутубхона”, “Китоблар карвони”, “Китоб сайли” тадбирлари, “Китобсевар миллат” шиори остида ўтказилаётган китобхонлик тарғиботига бағишланган давра суҳбатлари, таниқли шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар қизғин баҳс-мунозараларга ёрқин таассуротларга бой тарзда ўтказилаётгани Ахборот-кутубхона маркази аъзоларининг сафи янада ошишини таъминламоқда.

Айниқса, “Танишинг, янги адабиётлар” китоблар кўргазмаси, жажжи болажонлар иштирокидаги, “Мақолни давом эттиринг”, “Мен топишмоқ биламан”, “Мен яхши чизаман” мавзуларидаги заковатни чархловчи интеллектуал ўйинлар, А.Навоий, Бобур, Бердақ, Ажиниёз, Зулфия, А.Орипов, Э.Воҳидов, М.Юсуф, Ибройим Юсупов каби адабиётимизнинг буюк намояндалари таваллуд кунлари муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда тумандаги умумтаълим мактабларининг китобсевар ёшлари ниҳоятда  фаоллик билан иштирок этишади. Улар нафақат мазкур тадбирлар иштирокчилари, балки Ахборот-кутубхона марказининг доимий аъзоларидирлар. Айниқса, тумандаги 3-сонли, 76-, 47-, 84-, 55-, 40-, 82-сонли мактабларнинг китобхон-ёшлари, шунингдек “Истеъдодли болажон” номли мактабгача таълим ташкилотининг 5-6 ёшли болажонлари Ахборот-кутубхона марказининг энг фаол ва доимий аъзоларидирлар.

Кези келганида яна шуни ҳам алоҳида қайд этишни истардикки, китобхон аъзолари тобора ошиб бораётган мазкур марказ ходимларини ҳам, китобхонларни ҳам бир муаммо қийнаб келади: бу – компьютер технологияларининг етишмаслиги масаласидир. Ушбу камчилик сабаб, марказ ўз мижозларига замонавий талаблар даражасида хизмат кўрсатиш имконияти кам. Бу Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш хизмати кўрсатишда жиддий қийинчилик туғдиради. Марказ ходимлари ҳам, китобхонлар ҳам библиографик тизимга кириш, зарур адабиётларни излашда анча овора бўлишларига тўғри келади. Натижада вақт беҳуда сарфланади. Бу айниқса, аудио ва электрон китобларни излашда яққол сезилади.

Бугунги китобхон ёшлар замон талаблари даражасидаги хизматлардан фойдаланишни ва шу орқали ва шу орқали вақтдан ютишни исташади. Марказда компьютер технологияларинниг етишмаслиги уларнинг ана шу истак-хоҳишларини амалга ошириш йўлидаги тўсиқдир. Истардикки, Амударё туманининг китобсевар халқи, айниқса, ёшлар учун юксак маънавий муҳит яратишга ҳисса қўшишга қодир бўлган Ахборот-кутубхона марказидаги ушбу оддийгина камчиликка масъуллар томонидан алоҳида эътибор қаратилади ва албатта китобхонлар учун замонавий АКТ мажмуаси етказиб берилади. Биз шунга қаттиқ ишонамиз. Чунки Амударё туманининг ҳақиқий маънавият тарғиботчиси бўлган Ахборот-кутубхона маркази аъзолари – китобсевар халқимизнинг истак-хоҳиши ҳам шудир!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026