12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:56
Сиёсат 👁 459

Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 70-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 70-сессияси тўғрисида ахборот

2024 йил 22 февраль куни Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг навбатдаги 70-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар масъуллари, ҳоким ўринбосарлари, бўлимлар бошлиқлари, овул ва маҳалла фуқаролари йиғинларининг хотин-қизлар фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ўринбосари Ғуломжон Эшниязов очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибидаги дастлабки – “Амударё туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар томонидан ҳудудларида амалга оширилган ишлар ва 2024 йилда амалга ошириладиган ишларнинг “Йўл хариталари”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги масала юзасидан секторлар масъуллари ҳисобот бердилар.

1-сектор котиби Отабек Оллаёровнинг ҳисоботида келтирилишича, 1-сектор раҳбари томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган 2023 йилда сектор раҳбари ҳамда туман халқ қабулхонаси билан биргаликда фуқароларнинг муммоларини тинглаш, ёшлар билан учрашувлар ташкил қилиш бўйича режа-график асосида 54 марта сайёр қабуллар ўтказилган. Сайёр қабулларда 358 та мурожаатлар кўриб чиқилган ва тегишлилиги бўйича масъуллар томонидан ўрганилиб, аксарияти ижобий ҳал этилган.

Кун тартибидаги масала юзасидан 2-сектор ҳудудида амалга оширилган ишлар бўйича туман прокурори ёрдамчиси Санжар Абдуллаев ҳисобот берди.  Ҳисоботда таъкидланганидек, ўтган йил мобайнида “Бандлик” дастурига мувофиқ 2-сектор худудида аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 485 нафар фуқаролар, шулардан 194 нафар ёшлар ва 95 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 2-сектор худудида 7 марта бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил қилинган бўлиб, уларга 176 нафар фуқаро жалб қилинган. Шундан 73 нафар фуқароларга ишга йўлланма берилган.

3-сектор котиби Муҳриддин Раҳимовнинг ҳисоботида қайд этилганидек, ҳудудда касбга ўқитиш йўналишида кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида ўқув марказларида йил бошидан 37 нафар фуқаролар турли йўналишда таҳсил олган. Уларнинг бандлиги тўлиқ таъминланган, хусусан, 7 нафари тикувчилик, 5 нафари ошпазлик, 11 нафари қурилиш, 6 нафари автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, 5 нафари ахборот технологиялари, 2 нафари пайвандловчилик, 3 нафари сартарошлик йўналишида билимларга эга бўлган.

Туман солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Ислом Юсупов томонидан 4-сектор ҳудудида амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳисобот берилди. Ҳисоботда 4-сектор ҳудудида аҳолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича самарали ишлар ташкил этилаётгани таъкидланди. Қайд этилишича, сектор ҳудудида яшовчи, айниқса ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни зарур дори-дармон воситалари, ногиронлик аравачалари ҳамда реабилитация воситалари билан таъминлаш борасида самарали ишлар қилинган. Хусусан, ногиронлиги бўлган 12 нафар фуқарога катталар учун ногиронлик аравачаси, 5 нафар фуқарога электр юритмали кресло-аравача, 2 нафар вояга етмаган ногиронлиги бўлган болага болалар аравачаси, 2 нафар фуқарога эшитиш мосламаси, 7 нафар фуқарога қўлтиқтаёқ, 12 нафар фуқарога ҳассатаёқ олиб берилган ҳамда реабилитация воситалари билан тўлиқ таъминланган.

Шундан сўнг cессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Камилжан Айтбаев ҳисобот берди. Ҳисоботда туманимизда 2024 йил янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастурига асосан жами 15 минг 836та янги иш ўринлари яратилиши режа қилинаётгани, улардан 3125таси доимий, 10 минг 130таси мавсумий ва 2 минг 581таси вақтинчалик иш ўринлари эканлиги қайд этилди. Шунингдек, келгуси йилда йирик ва ҳудудий инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 398та, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ҳисобига 4062та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 10 минг 821та, қурилиш соҳасида 555та янги иш ўринларини ташкил қилиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш режалаштирилаётгани ҳақида маълумот берилди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Аҳмад Ражапов томонидан берилган ҳисботда келтирилишича, 2023 йил мобайнида туманимизда 100 млрд. сўмлик маблағ эвазига жами 74 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилган. Давлат-хусусий шерикчилик шартлари доирасида туман ҳудудидаги жами 125 та ижтимоий соҳа объектларини иситиш бўйича шартномалар имзоланиб, 26 та объектларнинг қозонхоналари янгидан қурилганлиги ҳамда 89 та янги қозонларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда, шунингдек, ушбу объектларни кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 3 минг 301 тонна кўмир етказиб берилган.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурованинг берган ҳисоботида жорий йил 5-босқич “Аёллар дафтари”га киритиш мақсадида 49 та махаллаларга бириктирилган ишчи гуруҳлар томонидан хатлов ўтказиш ишлари олиб борилгани ҳамда 30 ёшдан юқори бўлган 45 минг 330 нафар хотин-қизларга анкета сўровномалари тўлдирилганлиги қайд этилиб, бу борада қилинаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари томонидан 5-босқич “Аёллар дафтари”га киритилаёган 5 минг 593 нафар хотин-қизларнинг рўйхати ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Сессияда туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Жавлонбек Жумамуродов маҳаллий бюджети маблағларининг 2023 йил давомида сарфланиши тўғрисида ҳисобот берди. Ҳисоботда 2023 йил давомида маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми аниқланган режа прогнози 84 млрд 2,42 млн сўмга белгиланган бўлиб, хақиқатда 95 млрд 364,2 млн сўмга, яъни 113,5 фоизга ёки режага нисбатан 11 млрд 361,8 млн сўмга ортиғи билан бажарилгани қайд этилди.

Шундан сўнг сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Илҳом Палванов сўзга чиқиб, туман ҳокимлиги ҳисобидаги заҳира ер  майдонларини “E-AUKSION” электрон платформасида очиқ электрон танловга чиқариш тўғрисидаги таклифни ўқиб эшиттирди. Депутатлар туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг ҳокимлик захира ер фонди ҳисобидаги ер майдонларини пахта ва ғаллачилик, сабзавот ва полиз экинларини экиш, чорвачилик ва экспортбоп сабзавотчилик йўналишларида фаолият юритиш учун аҳолига ажратиш мақсадида онлайн аукционга чиқариш бўйича таклифларини маъқулладилар.

Сессия кун тартибидаги барча масалалар юзасидан ҳисобот ва ахборотлар депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026