Диққат, эълон!
“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти Олий Мажлис ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари” грант лойиҳаси иш режасига кўра, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёш авлоднинг китобга бўлган меҳрини кучайтириш орқали уларда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, ёшларни ватанпарварлик, миллий истиқлол ғояларига садоқат, фидойилик, меҳнатсеварлик, катталарга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида “Мен севган бадиий қаҳрамон” иншолар танловини ўтказади.
Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилади ва 1-ўринга муносиб кўрилган иншо “Тараққиёт кўзгуси” газетасида ёритилади.
Иншолар компьютерда терилган, икки варақдан иборат бўлиши талаб этилади ва муаллифнинг исм-шарифи, манзили, телефон рақами кўрсатилган ҳолда таҳририятга етказилиши ёки телеграм канали орқали 94 041 07 22 рақамига 2024 йилнинг 30 апрелига қадар жўнатилиши шарт.
“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶