12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:44
Спорт 👁 539

Футбол ва мини футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларига старт берилди

Футбол ва мини футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларига старт берилди

Маълумки, 2021 йилдан бошлаб маҳаллаларда 16-30 ёш тоифасидаги ўғил ва қизлар ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда футбол ва мини футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари кенг қамровда ўтказиб келинмоқда.

Футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни энг қуйи тизимгача тушириш ҳамда маҳаллалардан бошлаб иқтидорли ёшларни саралаб олиш мақсадида ташкил қилинаётган мазкур мусобақаларда ҳар йили мамлакат бўйлаб юз минглаб ёшлар иштирок этиб, иқтидорларини намойиш қилмоқда ва саломатликларини мустаҳкамламоқда.

11 апрель куни Амударё туманида ҳам спортнинг футбол ва мини футбол турлари бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларига старт берилди.

Очилиш маросимида туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими масъуллари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама соғлом ва етук инсонлар қилиб тарбиялаш, уларни спортга кенг жалб қилиш орқали саломатликларини мустаҳкамлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишга кўмаклашиш, шунингдек, маҳаллаларда спорт инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида қайд этдилар.

Маълумки, шу йил 20 март куни қабул қилинган Президент қарорида маҳалладаги ёшлар етакчисига маҳалла ёшларини оммавий ва профессионал футболга қизиқтириш, шунингдек, бу борада турли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, маҳаллаларда мавжуд бўлган футбол бўйича спорт иншоотлари ҳамда бошқа спорт майдончаларидан тизимли ва самарали фойдаланилишини ташкил этиш, маҳаллада футбол бўйича эркаклар ва аёлларнинг турли ёш тоифалари кесимидаги “маҳалла терма жамоа”ларини шакллантириш ҳамда уларни тайёрлашни ташкил этиш ва шу каби бошқа қўшимча вазифалар юкланган эди.

Президентимизнинг ушбу қарори билан маҳалла терма жамоаларининг 12-15 ёш тоифалари ўртасида икки босқичли “Маҳалла лигаси” ва 16-30 ёш тоифалари ўртасида уч босқичли Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларини ўтказиш тизими равишда йўлга қўйилди.

Анъанавий тарзда футбол ва мини футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари ҳам маҳаллалардаги ёш иқтидорли футболчиларни аниқлаш ҳамда уларни профессионал футбол таълим муассасаларига йўналтириб бориш, маҳаллаларни спорт инвентарлари билан таъминлаш борасида муҳим восита бўлмоқда.

Мусобақа Низомига кўра футбол ва мини футбол бўйича саралаш ва сектор босқичларидан мувафаққиятли ўтган жамоалар туман босқичида ўзаро куч синашадилар. Маълумот ўрнида айтиш керакки, ўтган йили футбол бўйича мусобақаларнинг туман босқичида мутлоқ ғолибликни Тўлқин овули ёшлари, иккинчи ўринни куюк-кўпирлик ёшлар жамоаси ва учинчи ўринни Холимбег овули ёшлари эгаллашган эди.

Мини футбол бўйича эса Бўстон маҳалласи ёшлари фахрли биринчи ўринни, Хизир эли маҳалласи ёшлари иккинчи ўринни, Дарёбўйи маҳалласи ёшлари эса учинчи ўринни қўлга киритган эдилар.

Жамоалар бу йилги мусобақаларга алоҳида пухта тайёргарлик кўргани боис саралаш ва сектор босқичлариданоқ ўйинлар шиддатли тус олди. Бир неча ҳафта давом этадиган саралаш ва сектор босқичлари якунларига кўра май ойида мусобақаларнинг туман босқичи ўтказилади. Фурсатдан фойдаланиб, футбол ва мини футбол бўйича Давлат хавфсизлиги хизмати кубоги ўйинларида иштирок этаётган барча жамоаларга омад тилаймиз!

Ғ.Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026