12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:53
Сиёсат 👁 528

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 72-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 72-сессияси тўғрисида ахборот

2024 йил 25 апрель куни Амударё тумани ҳокимлиги биносида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги – 72-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раисининг ўринбосари Ғуломжон Ешниёзов очди ва олиб борди. Сессия котиблигига 2-Чордара сайлов округидан депутат Муяссар Раҳматуллаева сайланди.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала юзасидан туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги, экология ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Баҳодир Ерназаров ҳисобот берди. Ҳисоботда “Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 1-мавсумида овоз бериш якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган 12 та ташаббус ғолиб деб топилиб, ушбу ташаббусларни молиялаштириш учун бюджетдан жами 15 млрд 820 млн сўм ажратилгани қайд этилди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Фахриддин Юсупов ҳисобот берди. Ҳоким ўринбосари депутатларга ҳудудий инвестиция дастурининг бажарилиши, тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қабул қилинган Президент фармонларининг ижроси ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Анвар Оразбаев ҳисобот берди. Ҳисоботда Халқ қабулхонаси томонидан секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, мурожаатлар билан ишлаш, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолиятини тизимли ўрганиш бўйича 2024 йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Сессияда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамаладдин Юсупов Амударё туманида 2024 йилнинг ўтган 3 ойи давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг профилактикасини ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Ҳисоботда ҳудудлар кесимида жиноятчилик даражаси таҳлил қилиниб, келгусида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича таклифлар билдирилди.

Депутатлар “2024 йилда туман аҳолисини, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш тўғрисида”ги масалани ҳам кўриб чиқди. Ушбу масала юзасидан “Амударётумангаз” газ таъминоти бўлими бош муҳандиси Ойбек Мадаминов, Амударё тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи Жасурбек Салаевлар ҳисобот берди.

Ҳисоботларда масъуллар истеъмолчиларнинг табиий газ ва электр энергиясига бўлган талабини узлуксиз таъминлаш, технологик йўқотишлар ҳажмини камайтириш, тармоқларни таъмирлаш, тежамкор технологияларни жорий қилиш, янги истеъмолчиларни тармоққа улаш бўйича 2024 йилга режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Сессия сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳокимлик захира ер фонди ҳисобидаги умумий майдони 401,6 гектар бўлган экин майдонларини “e-auksion” электрон платформасига қўйиш масаласи муҳокама қилинди. Ушбу масала бўйича туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Илҳом Полвонов ахборот берди.

Кун тартибидаги барча масалалар депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026