28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:54
Сиёсат 👁 495

Амир Темур номли овулда туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди

Амир Темур номли овулда туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди

Аҳоли мурожаатларини қабул қилиш ва улар билан тизимли равишда ишлаш, халқ билан яқиндан мулоқот қилишда сайёр қабуллар муҳим аҳамиятга эга. Бу жараёнлар фуқароларнинг давлат органлари билан бевосита алоқасини таъминлайди ва уларнинг муаммолари ва таклифларини тўғридан-тўғри масъул ташкилотларга етказиш имконини беради. Шунингдек, сайёр қабуллар жойларда ишларнинг ҳақиқий аҳволини ўрганиш ҳамда халқ билан бевосита мулоқотнинг сифат жиҳатдан янги ва самарали шаклларини жорий этиш имконини бериши билан ҳам аҳамиятлидир.

Бу тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатда давлат органларининг аҳоли билан мулоқотини янада такомиллаштириш ва фуқаролар ҳуқуқ ҳамда эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашга қаратилгандир.

Туманда тасдиқланган жадваллар асосида ҳоким ва секторлар раҳбарларининг сайёр қабуллари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Яқинда туманнинг Амир Темур номли овул фуқаролар йиғини биносида туман ҳокими Собир Хўжаметовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда туман ҳокими Собир Хўжаметов, 2-сектор раҳбари, туман прокурори Азиз Рўзметов, туман ҳокими ўринбосари Нодир Камолов, тумандаги муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

Айтиш жоизки, аҳоли муаммолари билан ишлашда мурожаатларни қабул қилиш тизимининг самарадорлиги ва шаффофлиги, шунингдек, жойларда мурожаатларнинг ўз вақтида ижобий ҳал этилиши муҳимдир. Бу эса фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини оширади ва уларнинг муаммоларини ҳал қилишда самарали механизмларни яратади. Шу билан бирга, муаммоларни маҳалланинг ёки ҳудудларнинг ўзида ҳал қилиш ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш бўйича қатъий чоралар кўрилишига имкон яратади. Амир Темур номли овул аҳли билан ўтказилган сайёр қабул ҳам ана шундай мақсадларга хизмат қилади.

Сайёр қабулда фуқаролардан асосан кундалик маиший муаммолар ва инфратузилмалар ҳолатига доир мурожаатлар келиб тушди. Овул аҳли истеъмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш, моддий ёрдам ажратиш, иш билан таъминлаш каби масалаларда туман ҳокимига мурожаат қилдилар.

Сайёр қабулда аҳолининг бошқа масалалар бўйича ҳам мурожаатлари тингланиб, қабулда иштирок этаётган тегишли масъулларга мурожаатларни ўз вақтида, имкон қадар ижобий ҳал қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Айтиш жоизки, Президентимизнинг 2019 йил 2 апрель кунги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” принципи асосида ҳамкорлик тизими жорий қилинган. Мазкур тизимнинг асосий мақсади ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ва ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўриш, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатишдан иборатдир.

Ушбу фармон асосида жорий қилинган янги тизимга мувофиқ бу каби сайёр қабуллар туманнинг барча овул ва маҳаллаларида, тасдиқланган жадвал асосида ўтказилмоқда. Туман ҳокими ва секторлар раҳбарлари бошчилигида тегишли ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар фуқаролар ва ҳукумат ўртасидаги мулоқотни кучайтириш ва муаммоларни самарали ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026