12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:53
Қишлоқ хўжалиги 👁 472

Туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда

Туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда

Мамлакатимиз иқтисодиётида қишлоқ хўжалигининг ўрни алоҳида. Аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва қишлоқ жойларида янги иш ўринларини ташкил қилишда фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликлари тасарруфидаги ер майдонларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли ҳам давлатимиз ва ҳукуматимиз деҳқонларнинг ердан мўл ҳосил ва юқори даромад олиши учун зарур ҳуқуқий, ташкилий-услубий ва амалий ёрдамларни кўрсатиб келмоқда.

Ушбу йўналишда ташкил қилинган нодавлат тузилма – Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг асосий мақсади ҳам экин ерларидан самарали фойдаланиш, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, қишлоқда фуқароларнинг бандлиги ва фаровонлигини оширишга ҳисса қўшишдир.

Амударё тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳам бу мақсадларга эришиш учун турли чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, уларни муваффақиятли амалга ошириб келмоқда.

Туман бўйича жами 39 минг 853 та томорқа ер эгалар мавжуд бўлиб, улар ихтиёрида 6 минг 652 гектар экин ерлари бор. Кенгашнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра 2024 йилда аҳоли ихтиёридаги томорқа ер майдонларининг 4 минг 332 гектарига эртаки экинлари экилади. Жумладан 1 минг 989 гектар ерга сабзавот, 588 гектар майдонга полиз эканлари, 782 гектар далага картошка, 422 гектар ерга дуккакли экинлар, 160,8 гектар майдонга мойли экинлар ҳамда 389,7 гектар далага бошқа экинлар экилиши прогноз қилинган эди. Шунингдек, жорий йил ҳосили учун ўтган йилнинг август-сентябр ойларида 1 минг 762 гектар пиёз ва саримсоқпиёз экинлари экилган.

Кенгаш тақдим қилган маълумотларга кўра бугунги кунда аҳоли томорқаларининг умумий майдони 13,9 гектар бўлган қисмида 1 минг 183 та иссиқхоналар мавжуд. 2024 йилда 49 та овул ва маҳаллалардаги аҳоли томорқаларида ҳар бирининг майдони 1-1,5 сотих, умумий майдони 12,8 гектар бўлган 877 та ихчам иссиқхоналар ташкил қилиниши режалаштирилган.

Маълумки, бир ҳудудда жойлашган томорқачилар айни вақтда бир хил маҳсулот етиштирса, сувдан фойдаланиш самарадорлиги ошади. Қолаверса, томорқачиларнинг ўзаро тажриба алмашиши едан мўл ҳосил олиш имкониятини оширади. Бу етиштирилган ҳосилни улгуржи сотиш учун потенциал харидорларни жалб қилишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам тумандаги маҳаллаларни “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида ихтисослаштириш бўйича Кенгаш томонидан қатор амалий ишлар қилинмоқда. 2023 йилда 21та маҳаллада шу тамойил асосида ишлар ташкил қилинган бўлса, 2024 йилда 27 маҳалла бир хил маҳсулот етиштиришга ихтисослаштирилади.

Кенгашнинг режаларига кўра ушбу тамойил асосида сабзавотчилик йўналишида 19та маҳалладаги жами 9 минг 565 хонадоннинг 1 минг 437 гектар, картошкачилик йўналишида 2та маҳалладаги 3 минг 188та хонадоннинг жами 466 гектар, полизчилик йўналиши бўйича эса 4та маҳалладаги 1 минг 594та хонадоннинг жами 266 гектар томорқа ерларига бир вақтда, бир хил экин экалади. Бундан ташқари, битта маҳалладаги мевачилик ҳамда боғдорчилик билан шуғулланувчи 7 минг 145та хонадонга қарашли жами 1 минг 186 гектар, яна битта маҳаллада жойлашган 2 минг 607та хонадонга тегишли жами 401 гектар томорқа ерларида “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Томорқани ривожлантириш ишларига секторлар ҳам фаол жалб қилинмоқда. Жорий йил давомида тумандаги ҳар бир секторда 2та маҳалла, умумий ҳисобда 8та маҳалладаги 16та кўчаларда жойлашган жами 521та хонадоннинг томорқа ерларини намунали қилиш бўйича “Йўл харита”лари ишлаб чиқилган.

Кенгаш ўз аъзоларини нафақат услубий, балки моддий томондан ҳам қўллаб-қувватлаб келмоқда. Жорий йил давомида Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши жамғармаси маблағлари ҳисобидан туманимизда фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги субъектларига боғ-ток қатор ораларига экинлар экиш ва томорқа инфратузулмасини ривожлантириш учун жами 3 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилиши белгиланган.

Етиштирилган маҳсулотларни сақлаш ва сотишга кўмаклашиш мақсадида эса йил давомида туманнинг 12та ҳудудида, шундан 8та гавжум маҳаллаларда енгил конструкцияли дала дўконлари ва кичик сиғимли музлаткич омборлари қурилиши кўзда тутилган.

Бугунги кунда туманда комплекс томорқа хизматини кўрсатувчи 4та юридик ташкилот фаолият юритиб, аҳоли томорқа ер эгаларига сифатли хизматлар кўрсатиб келмоқда. Биргина “Амударё томорқа хизмат” МЧЖ кластери Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари жамғармаси ҳисобидан 5 миллиард сўм кредит олиб, 12 та йўналишда тумандаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига хизматлар кўрсатиб келмоқда.

Яратилаётган қулай шароит ва соҳага қаратилаётган эътибор туфайли туманимизда илғор томорқачилар, намунали деҳқон хўжаликлари, ишбилармон фермерлар сафи кун сайин ортиб бормоқда. Масалан, Оқ олтин овули худудидаги шахсий томорқа ер эгаси Янгибой Қурбанбаев 16 сотих томорқанинг 3 сотих ерида иссиқхона ташкил қилган. У ҳар йили эрта баҳорда сабзавот кўчатларини етиштириб, бошқа туманлар бозорларини ҳам кўчат билан таъминлашга ҳисса қўшиб келмоқда. Деҳқон ҳар йили томорқасидан 2-3 марта ҳосил олиб, оиласига қўшимча 40-50 млн сўм даромад келтирмоқда.

Туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан Кенгаш аъзоларига ташкилий-услубий жиҳатдан ҳам ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда. Кенгаш ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштиришда муҳим восита бўлмоқда. Марказда туманимиздаги пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган 356та фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи солиқ ва статистика ҳисоботлари бўйича маслаҳатчилар, агроном ва ҳисобчилар фаолият юритади.

Мазкур мутахассислар хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш, ишчиларига иш ҳақи ҳисоблаш ва ундан мажбурий ажратмалар ажратиш, мавсум якуни бўйича фермер хўжаликларининг асосий воситалари, товар-моддий захиралари, пул маблағлари, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини инвентаризациядан ўтказиш, солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар, солиқ органлари билан қарздорлик бўйича солиштирма далолатномаларини тузиш ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тўланишини ташкил этишда амалий ёрдамлар кўрсатиб келмоқда.

Бундан ташқари, фермер хўжалигининг йил якунига кўра даромадлари ва харажатларини таҳлил қилиш, тижорат банкларидан кредит олиши учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва кейинги йил учун бизнес режа тузиш, молиявий ва статистика ҳисоботлари тузиш ва уларни тегишли органларга ўз вақтида тақдим этишда ҳам марказ ходимларининг хизматлари катта.

Агрономлар эса фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича маслаҳатлар бериб, уларни сифатли уруғ ва кўчатлар билан таъминлаш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ташкил қилиш бўйича услубий ва амалий ёрдам кўрсатиб келмоқдалар.

Хулоса қилиб айтганда, туман Фермер, деҳқон жўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбарияти ва ходимлари амударёлик фермер ва деҳқон хўжаликлари эгалари ҳамда томорқачиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб, уларнинг янада ривожланиши ва кўпроқ даромад олиши, шу орқали эса иқтисодиёт ривожи, аҳолининг бандлик даражаси ортиши ҳамда халқ турмушининг янада фаровон бўлишига ҳисса қўшиб келмоқда.

Ғ.Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026