28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 11:17
Жамият 👁 321

Тўлқин овулида марҳум спортчи Фурқат Ражапов хотирасига бағишлаб бокс бўйича очиқ биринчилик ўтказилди

Тўлқин овулида марҳум спортчи Фурқат Ражапов хотирасига бағишлаб бокс бўйича очиқ биринчилик ўтказилди

9 май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда кенг нишонланиб, сана муносабати билан Иккинчи жаҳон урушида қатнашган қаҳрамонлар хотираси ёдга олинади, орамизда юрган фахрийлар ва нуронийларга янада чуқур эъзоз-эҳтиром кўрсатилади. Нафақат урушда, балки юрт тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилиб, бу ёруғ дунёни барвақт тарк этган ватандошларимиз хотираси ҳам ушбу сана сабабли яна бир марта ёд этилади.

Амударё туманининг Тўлқин овулида шу овулнинг бир гуруҳ фаоллари – бокс мураббийлари Азимжон Мухторов, Низомаддин Қипчақбаевлар ҳамда маҳалла фаоли Абай Сағинбаев ташаббуси билан ҳам ана шундай хайрли тадбир ташкил қилинди.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 9, 10 ва 11 май кунлари ўтказилган, бир қанча Халқаро мусобақалар, уч карра Қорақалпоғистон Республикаси чемпиони бўлган марҳум Ражапов Фурқат Гулмирзаевич хотирасига бағишланган бокс мусобақалари юзлаб ёшларни қамраб олди. Мусобақага марҳум Фурқат Ражаповнинг ота-онаси ва яқин қариндошлари ҳамда ушбу ҳудудда яшовчи спортсевар ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ташриф буюрди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Амударё тумани спорт мактаби директори Чоршам Тажимуратов ва бошқалар сўзга чиқиб, Фурқат Ражаповнинг ёрқин хотирасини ёдга олдилар ва унинг эришган муваффақиятлари, тайёрлаган шогирдлари ва туманимизда спорт, хусусан бокс ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида сўзладилар.

Мусобақаларда Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё, Тахиятош, Чимбой туманлари ҳамда Нукус шаҳридан, Хоразм вилоятининг Гурлан ва Хива туманларидан жами 150 нафардан ортиқ ёш спортчилар иштирок этиб, 20та вазн тоифасида ўзаро куч синашдилар.

Айтиш жоизки, ёшларни спортга жалб қилиш уларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш, шунингдек соғлом турмуш тарзини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли ҳам маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган ва бу бўйича амалий ишлар қилинмоқда. Бу дастурлар асосида ташкил қилинаётган тадбирлар ёшларни спорт билан фаол равишда шуғулланишга рағбатлантиради. Шунингдек, мазкур дастурлар оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш, спорт иншоотларини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш ва имконияти чекланган ёшлар учун спорт инфратузилмасини яратиш каби муҳим йўналишларни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, маҳаллаларда жамоатчилик фаоллари ташаббуси билан ташкил қилинаётган турли спорт тадбирлари ҳам ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни спортга ошно қилиш, турли ёт ғоя ва иллатлардан ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этиб, келажагимиз эгаларининг баркамол авлод бўлиб вояга етишларига пухта замин ҳозирламоқда.

Дўстлик учрашуви дея эътироф этилган ушбу мусобақлар якунига кўра амударёлик, хусусан Тўлқин овуллик боксчилар умумий ҳисобда 1-ўринни эгаллаб, ғолибликни қўлга киритди. Ғолибларга ташкилотчилар томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Бу каби спорт тадбирлари, мусобақалар нафақат ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда жисмоний саломатликларини мустаҳкамлашда, балки ижтимоий фаоллигини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Қолааверса, бу маҳаллаларда спортни оммалаштириш ва ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий ифодасидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026