14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 06:17
Қишлоқ хўжалиги 👁 303

Томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги заҳираларни ишга солиш мавзусида кўргазмали семинар ўтказилди

Томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги заҳираларни ишга солиш мавзусида кўргазмали семинар ўтказилди

Оилалар иқтисодини ва аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш масаласи бугунги кунда нафақат ҳар бир оила соҳибининг зиммасидаги, балки давлат аҳамияти даражасидаги энг долзарб вазифага айланди. Бу борада мамлакатимизда зарур қонуний асослар яратилган. Хусусан, аҳолига деҳқончилик қилиш, оиласи эҳтиёжлари учун зарур маҳсулотларни етиштириш ва шу орқали ўзини ўзи банд қилиш тамойили асосида узоқ муддатга ерларни ижарага бериш, томорқа хўжалигида чорва моллари, қўй, эчки боқиш ҳамда асаларичилик ва паррандачилик билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги заҳираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарори аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни янада яхши ва ижобий томонга йўналтиришда муҳим туртки бўлди.

Ушбу Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан фуқаролар йиғинлари масъуллари билан ҳамкорликда самарали ишлар амалга оширилмоқда. Унга кўра, жорий йил учун аниқ режа ишлаб чиқилиб, тумандаги 30 та овул ва маҳаллаларнинг ҳар биридан 10тадан, туман бўйича жами 300та хонадонни паррандачиликка ихтисослаштириш чоралари кўрилди ҳамда ушбу хонадонларга маҳаллий инкубаторларда етиштирилган парранда жўжалари етказиб берилди.

Шуниси эътиборга моликки, Амударё туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ходимлари томонидан айни пайтда фуқаролар йиғинлари масъуллари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган манзилли режага асосан Президент Қарорида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, келгуси йилларда туман бўйича 26 минг 557 та хонадонни паррандачиликка ихтисослаштириш ва шу орқали уларнинг бандлигини, фаровонлигини таъминлаш мақсадида рўйхат шакллантирилмоқда.

Жорий йилнинг 5 июнь санасида туманнинг Дўрман овулида бўлиб ўтган “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб- қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги заҳираларни ишга солишга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори ижросига бағишланган семинар Кенгашида ҳам иштирокчилар томонидан аҳоли фаровонлигини ошириш, уларнинг иш билан бандлигини таъминлашда томорқа хўжалиги имкониятлари жуда муҳим аҳамиятга эгалиги қайд этилди.

Семинарда иштирок этган Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши бўлим бошлиғи Зайниддин Файзуллаев ҳамда Кенгаш ходими Илҳом Солиевлар хонадонларни паррандачиликка ихтисослаштириш орқали томорқа хўжалигини ривожлантириш истиқболлари хусусида сўз юритдилар. Айниқса, томорқаларда такрорий экинлар экиш, хусусан, маккажўхори, сули, арпа, шунингдек, бошқа дуккакли ва илдиз мевали экинлар экиш паррандачиликда жуда асқотишини таъкидладилар.

Семинар-кенгашда Амударё туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ходимлари, фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари “Томорқа хизмати” МЧЖ раҳбарлари ҳамда Дўрман овули ҳудудидаги томорқа ер эгалари ўзаро фикр ва тажриба алмашдилар ҳамда масъулларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

Хусусан, такрорий экинларнинг турлари, уларни парваришлаш, паррандалар учун озиқлик даражалари, шунингдек, такрорий экин сифатида танланадиган сабзавотларнинг тезпишар ва серҳосил навлари юзасидан берилган саволларга соҳа масъуллари батафсил маълумотлар тақдим этдилар.

Семинар якунида иштирокчилар Дўрман овулидаги намунали томорқа ер эгаларининг тажрибалари билан яқиндан танишдилар.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019