12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:43
Адабиёт 👁 511

Амударё тумани Адлия бўлимида “Зукко китобхон” танловининг туман босқичи ўтказилди

Амударё тумани Адлия бўлимида “Зукко китобхон” танловининг туман босқичи ўтказилди

Мамлакатимизда ёшлар орасида китобга бўлган қизиқишни ошириш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш, жамиятда китобхонликни ривожлантириш, шу билан бирга, кенг жамоатчиликка зиё улашиш мақсадида тегишли ташкилотлар томонидан бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ва интеллектуал танловлар ташкил қилиняпти.

Хусусан, жорий йилнинг 15 июль куни Амударё тумани Адлия бўлими томонидан “Зукко китобхон” танловининг саралаш босқичи ўтказилиб, туманимиздаги ёш китобхонларнинг энг билимлари эътироф этилди.

Мазкур танловининг саралаш босқичида иштирок этган ёш китобхонларнинг билимлари туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Шавкат Ваисниязов, Давлат хизматлари маркази директори Саид Султанов, ФҲДЁ бўлими мудираси Роҳатой Полвонова ҳамда Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи Сарвар Хайтбаевлардан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатли баҳолаб борилди.

Дастлаб ҳакамлар ҳайъати раиси Шавкат Ваисниязов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёш китобхонлар қатламини қўллаб-қувватлаш, уларни китобхонликка янада кенг жалб қилиш, жамиятимизда китобхонлар ва зиёлилар мавқейини кўтаришга қаратилган чора-тадбирлар ва интеллектуал танловларнинг аҳамияти тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди ва барча иштирокчиларга ғолиб бўлишларида тилакдош бўлди.

Шундан кейин тадбирга бошловчилик қилувчи “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти махсус мухбири Шоҳзод Қурбонбоев томонидан иштирокчиларга танлов низоми, жавоблар учун ажратилган вақт, саволлар сони ва баҳолаш мезони ҳақида маълумотлар берилди.

Низомга кўра, танловнинг биринчи бошқичи ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналаридан тузилган 25та саволдан иборат интеллектуал ўйин шаклида ўтказилди. Ташкилотчилар томонидан барча иштирокчиларга жавобларни ёзиш учун махсус варақалар тарқатилди. Ҳар бир савол ўқиб эшиттирилганидан сўнг жавоб ёзиш учун 1 дақиқа вақт ажратилди ҳамда ҳар бир тўғри жавоб учун 1 баллдан баҳоланди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов адолатли ўтказилиши таъминланиб, жараён давомида барча иштирокчилар узлуксиз равишда кузатиб борилди.

Маълумот ўрнида, “Зукко китобхон” танловининг биринчи босқичида тумандаги 33-, 36-, 40- ва 84-сонли умумтаълим мактабларининг энг китобхон 7-10 синф оралиғидаги ўқувчилари ўзаро билимларини синашди. Мазкур босқичда 1-ўринни эгаллаган китобхон Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олади. Танловнинг якуний ­– мамлакат босқичида 1-ўринни эгаллаган иштирокчи 20 млн сўм миқдорда пул мукофоти билан тақдирланиши белгиланган.

Ҳакамлар ҳайъати тақдим этган натижаларга кўра, иштирокчилардан 3 нафарининг тўплаган баллари тенг келганлиги сабаб улар ўртасида қўшимча савол-жавоб шарти ўтказилди. Қўшимча шарт натижаларига кўра иштирокчилар орасидан энг билимдони аниқланди.

Умимий йиғилган балларга кўра, ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб ва совриндор иштирокчилар эълон қилинди. “Зукко китобхон” танловининг туман босқичида 3-ўрин билан Миржалол Фарҳодовга, 2-ўрин Баҳорой Собировага ҳамда 1-ўрин билан Юлдуз Турсунбоеваларга насиб қилди. Қолган иштирокчиларга эса “Энг яхши нотиқ”, “Энг ёш китобхон” ҳамда “Энг фаол иштирокчи” номинациялари соҳиб ва соҳибалари бўлишди.

Тадбир якунида ташкилотчилар томонидан ғолиб ва совриндор иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда китобхонликка берилаётган эътибор ва тегишли ташкилотлар томонидан ўтказилаётган мана шундай интеллектуал танловлар натижасида бугунги кунда ёшлар орасида китобхонлар сафи йил сайин ошиб бормоқда. Умид қиламизки, китобларга ташна бўлган ватанпарвар ёшлар ўз билим ва тафаккури билан Учинчи Ренессанс бунёдкорлари бўлишади.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026