12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:13
Иқтисодиёт 👁 414

Қулай ишбилармонлик муҳити яратилаётгани туфайли тадбиркорлар фаолияти янада ривожланмоқда

Қулай ишбилармонлик муҳити яратилаётгани туфайли тадбиркорлар фаолияти янада ривожланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистонга ташрифи мобайнида ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида қатор ислоҳотлар илгари сурилди. Хусусан, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятларини янада ривожлантириш мақсадида имзоланган “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ҳамда “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонлари соҳадаги ишларда муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Амударё туманидаги тадбиркорлар ҳам бу каби имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз фаолиятларини янада кенгайтирмоқдалар. “Тилаумуратов Шукрулло” кўп тармоқли хусусий фирмаси раҳбари Жасур Тилаумуратов ҳам ана шундай илғор тадбиркорлардан биридир.

Тадбиркор билан суҳбатлашар эканмиз, ўз фаолиятини 1996 йилда бошлаганини, қарийб 30 йиллик тажрибасида бугунги кунда тадбиркорлар учун берилаётган имкониятлар чексиз эканлигини, улардан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлайди. 2010 йилда Манғит шаҳрида 2 қаватли “Орзу” тўйхонасини очган ҳамда халқимизнинг тўй-тантаналарида хизмат қилиб келаётган тадбиркор Жасур Тилаумуратовга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 129-сонли фармонига асосан қўшимча 16,4 сотих ер майдони ажратилиб, бугунги кунда қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Қурилиш ичларига 10 нафар қурувчилар жалб қилинган бўлиб, улар қурилишни тез фурсатларда якунлаш учун тинимсиз меҳнат қилишмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишни ва юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш орқали ҳудудга инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, тадбиркорларнинг таклифларини бевосита ўрганиш асосида келгуси етти йилда ривожлантиришнинг белгиланган пировард натижаларига эришиш мақсадида қабул қилинган Президент Фармони билан қатор янги имкониятлар эшиклари очилмоқда.

Берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланаётган илғор ва ташаббускор тадбиркорлардан яна бири Саид Қиличевга ушбу фармон асосида ер майдони ажратилиб, фаолияти янада ривожланмоқда. Тадбиркор Саид Қиличев “Султон-Кумуш” МЧЖ раҳбари, бир қанча овқатланиш марказлари эгаси бўлиб, хусусан, унинг бошқарувчидаги “Нурота” кафесида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Халқимизнинг тўй-тантаналари, байрам, маросимларида, қувончли кунларида мазкур умумий овқатланиш муассасалари одамлар билан гавжум.

Эндиликда тадбиркор Президент фармони асосида 4 млрд сўм инвестиция киритиш эвазига ўзига ажратилган 26 сотих ер майдонида болалар учун аттракцион, электромобилларни зарядлаш станцияси, музлаткичли сиғим ташкил этишни мақсад қилган. Ҳозирда ажратилган ер майдонида қурилиш ишлари ярмига етиб қолди.

Қайд этиш жоизки, фармон билан яратилган чексиз имкониятлар тадбиркорларимиз учун имконият эшиларини очмоқда. Жумладан, фармонда тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларига 2025 йил 1 январга қадар “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамияти томонидан, истисно тариқасида, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда айланма маблағларни шакллантириш мақсадларига миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит миқдорининг 75 фоизигача, бироқ 5 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда, кафиллик шартномасини бир томонлама бекор қилмаслик шарти билан кафиллик тақдим этилиши белгилаб берилган.

Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида янгидан ташкил этилган, ҳисоб рақамида маблағ етарли даражада айланмаган тадбиркорлик субъектларига, молиявий қўллаб-қувватлаш учун гаров таъминотидан келиб чиқиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг минг бараваригача бўлган миқдорда кредит ажратиш тизими йўлга қўйиш каби кенг имкониятлар кўзда тутилган.

Қолаверса, ҳужжатда ҳудудлардаги оммавий савдоларда турган давлат мулки объектлари 3 ой муддатда сотилмаган тақдирда уларни электрон танлов асосида энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбурияти билан бериш тартиби жорий қилиниши ҳам кўзда тутилган.

Бу каби имконият ва имтиёзлар Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни янада ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ҳудуднинг иқтисодий потенциалини оширишда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026