12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:27
Қишлоқ хўжалиги 👁 524

Пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказишга бағишланган семинар бўлиб ўтди

Пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказишга бағишланган семинар бўлиб ўтди

Амударё тумани Тош ёп овулидаги “Бекмон Аллаберганов” фермер хўжалиги даласида жорий йилги пахта йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш маысадида қишлоқ хўжалиги ходимлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳоким ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари ҳамда фермерлар иштирок этдилар. Семинарда пахта йиғим-терими мавсумида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритилди. Жумладан, пахтани нест-нобуд қилмасдан ўз вақтида йиғиб-териб олиш, терим мавсумидаги барча ишларни тўғри ташкил этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди. Шунингдек, пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш юксак пахта хирмони бунёд қилишда алоҳида аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Бугунги кунда туманимиздаги барча фермер хўжаликларининг пахта далаларида ғўзалар қийғос очилиб, далалар оппоқ тусга кирган. Пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари томонидан ғўзани парваришлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли олиб борилгани, пахта етиштиришга масъул шахсларнинг фидойи меҳнатлари натижасида далаларда мўл ҳосил етиштирилди. Сентябрь ойининг бошлариданоқ барча фермер хўжаликларида етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олиш ишлари бошлаб юборилади. Мавсум бошланишидан аввал терим учун барча шароитлар яратилиб, зарур ресурслар тахт қилиб қўйилди.

Айтиш жоизки, пахта йиғим-теримини ғўзанинг пишиш ҳолатидан келиб чиқиб, яъни пахтанинг камида 70-75 фоизи очилганидан кейин териш мақсадга мувофиқ. Ҳудудларда пахта йиғим-теримига оммавий киришиш кечи билан 10 сентябрдан бошланди ва 10 октябргача биринчи терим тўлиқ якунланиб, иккинчи теримга ўтилади.

Пахта терими мавсумида кўнгилли, 18 ёшдан катта, муайян меҳнат билан банд бўлмаган ишга лаёқатли вақтинча ишсиз, айрим ҳолларда меҳнат ресурслари етмаган ҳудудга бошқа ҳудудлардан келиб ҳақ эвазига теримда иштирок этиш истагини билдирган теримчилар махсус терим отрядларига бириктирилади.

Маълумот ўрнида, туманда пахта йиғим-терими мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ва уни оптимал муддатларда амалга ошириш мақсадида 310та терим отрядлари ташкил қилинган. Терим отрядларига 100-150 нафардан иборат ташаббускор гуруҳлар ҳамда маҳаллаларда тажрибали кўча фаолларидан иборат отряд раҳбарлари тайинланган. Отрядларга жами 17 минг 490 нафар теримчилар жалб қилинган.

Бу каби юксак ташкилий ишлардан кўзланган асосий мақсад – тумандаги 352та фермер хўжаликларининг 13 минг 900 гектар майдонида пишиб етилган ҳосилдан жами 48 минг 500 тонналик хирмон бунёд қилиш ва шартномаларга мувофиқ хом ашёни 6та кластерларга ўз вақтида ҳамда сифатли тарзда етказиб беришдир.

Семинарда пахта йиғим-терими мавсумида фермер хўжаликлари томонидан теримчиларни зарур меҳнат ва дам олиш шароитлари билан таъминлаш, уларга меҳнат ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан йиғим-теримга жалб қилинган шахсларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, уларга қулайликлар яратиш мақсадида кўчма савдо дўконлари фаолиятини йўлга қўйиш, тиббий, маданий ҳамда маиший хизматлар кўрсатиш хусусида сўз юритилиб, ҳосилни нест-нобуд қилмасдан териб олиш бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026