12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:12
Иқтисодиёт 👁 581

Иссиқхоналар – қишда ҳам дастурхонимиз тўкинлиги гарови

Иссиқхоналар – қишда ҳам дастурхонимиз тўкинлиги гарови

Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг асосий шартларидан бири қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, қишлоқ мулкдорлари сафини кўпайтириш орқали оилалар даромадини оширишдан иборатдир. Қишлоқ хўжалиги – халқни боқадиган, тўкинчиликни таъминлайдиган, пировардида эса мамлакат экспорт салоҳиятига залворли таъсирини кўрсатишга қодир тармоқдир. Миллионлаб оилаларнинг томорқа ерларидан йилига 2-3 марта ҳосил олиш, ҳаттоки қиш фаслида ҳам иссиқхоналар ташкил қилиб, йил давомида ердан унумли фойдаланиш имконияти мавжуд. Республикамиз аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва дунёда юз бераётган озиқ-овқат муаммосининг олдини олишда бу имконият ниҳоятда аҳамиятлидир.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда нафақат қишлоқларда балки, шаҳар ҳудудларида ҳам деҳқончилик қилиш оммалашди. Бугун ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланган ҳолда мўмай даромад олаётган юртдошларимиз сафи кенгайиб бормоқда. Улар орасида ўз томорқасида иссиқхона қуриб, қаҳратон қишда ҳам ҳар хил маҳсулотлар етиштираётган ва оиласига қўшимча даромад олиб келаётган томорқачилардан ташқари иссиқхона хўжалиги соҳасида йирик бизнес субъектлари ташкил қилиб, ҳудудларнинг экспорт салоҳияти ошишига сезиларли таъсир кўрсатаётган ишбилармонлар ҳам бор. Бундай йирик иссиқхоналарда мавсумдан ташқари ноқулай иқлим шароитида ҳам экинларга сунъий муҳит, ҳарорат, ёруғлик ва намлик меъёрида яратилиб, мўл ҳосил етиштирилмоқда.

Шундай иссиқхоналардан бири Амударё туманининг Тош ёп овулида жойлашган “Mang‘it Invest Plyus” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонага тегишли бўлиб, бу ерда йил бўйи помидор ва бошқа экинлар экилиб, мўл ҳосил олинмоқда.

Мазкур иссиқхона 2018 йилда тадбиркор Жалғас Боймуратовнинг ташаббуси билан ташкил қилинган. Жалғас Боймуратов Жаҳон тикланиш ва тараққиёт банкидан кредит маблағи олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган. 1 гектар майдондаги иссиқхонада помидор етиштирилиб, аҳолини арзон ва сифатли маҳсулот билан таъминлаб келинмоқда. Замонавий иссиқхона ўнлаб овул ёшларининг бандлигини таъминлашда муҳим восита бўлди. Ҳозирда ҳам бу ерда 12 нафар ишчилар фаолият юритмоқда.

Замонавий технологиялар асосида ишлайдиган иссиқхонада барча жараёнлар автоматлаштирилган тарзда бошқарилади. Томчилатиб суғориш тизими орқали озуқа эритмалари ўсимлик илдизига тўғридан-тўғри етказиб берилади. Тупроқдаги касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, тупроқни экишга тайёрлаш, ерни органик ўғитлар билан бойитиш, унга ишлов бериш, суғориш учун эгатлар очиш, минерал ўғитлар сепиш, бегона ўтларга қарши курашиш тадбирлари иссиқхонада анча кам меҳнат талаб қилади. Минерал ўғитларнинг самарадорлиги юқори бўлиб, сув 60-70 фоиз тежалади. Энг асосийси, бундай иссиқхоналар ҳосилдорлиги оддийларига нисбатан анча юқори.

Бугунги кунда иссиқхонада асосан “Юлдузча” навли хитой помидори етиштирилади ва ички бозорга, Қорақалпоғистон Республикасидаги туманлар, қўшни вилоятлар бозорларига етказиб берилиб, Қозоғистон Республикасига экспорт қилинади. Экинлардан ҳар йили 2 марта мавсумий 80 тоннагача ва мавсумдан ташқари 40 тоннадан ортиқ ҳосил олинади. Албатта, бу меҳнат ва ҳаракатчанлик самарасидир.

Бу каби иссиқхоналар кўпайиши ва шундай ташаббускор ишбилармонлар сафининг ортиши халқимизни сифатли ва арзон нархлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан йил давомида узлуксиз таъминлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар даромадини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ирода Эрдошева, ҚДУнинг журналистика факультети талабаси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026