12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:41
Спорт 👁 1,043

Рингда фақатгина кучлилар ва чидамлиларгина ғалаба қозонади

Рингда фақатгина кучлилар ва чидамлиларгина ғалаба қозонади

“Бокс – ҳаётдек: баъзида қаттиқ зарбалар қабул қилишга тўғри келади, лекин олдинга интилиш керак”, деган эди замондош спортчилардан бири. Дарҳақиқат, спортда нафақат бокс, балки бошқа спорт турларининг ҳам ўзига яраша мураккаблиги бор. Боиси, ғалаба ўз-ўзидан содир бўлмайди. Муваффақият сени излаб келмайди, уни сен ўзинг излаб боришинг керак. Тинимсиз машғулот, ҳаракат, иштиёқ ва муваффақиятсизликлардан кейин ҳам ортга чекинмаслик спортчини тоблайди.

Сўнгги йилларда юртимизда спортга қаратилаётган эътибор туфайли Амударё элида ҳам ана шундай курашувчан, тиришқоқ, арслонюрак спортчилар етишиб чиқмоқда. Шулардан бири – Сардор Шомуродовдир. Қаҳрамонимиз 2002 йил Амударё туманининг Тўлқин овулида дунёга келади. Болалигидан кучли спортчиларга ҳавас қилиб улғайган бу йигит келажагини айнан спорт соҳасида кўрар эди.

Сардор Шомуродов 12-13 ёшларида Тўлқинда жойлашган бокс залида Азим Мухторов қўл остида бокс билан шуғуллана бошлади. Кейинчалик эса 14 ёшида Нукус Олимпия захиралари спорт коллеж-интернатига ўқишга киради. Ёш боксчининг тинимсиз саъй-ҳаракатлари, ўз устида ишлаши натижасида 2017-2018 йилларда икки карра Ўзбекистон чемпиони ва бир неча Халқаро турнирлар ғолиби бўлди. Шунингдек, 2019 йилда ўқишни муваффақиятли тамомлаб, Андижон шаҳрида ёшлар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида фахрли 3-ўринни эгаллаб, Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинди.

Сардор 2017-2018 йиллари Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси, 2019-2020 йилларда эса Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси, ҳозирги кунда Ўзбекистон катталар миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. 2019 йилдан бошлаб, Амударё тумани спорт мактаби тренери Жасур Нуримбетов қўл остида мунтазам равишда бокс сир асрорларини ўрганиб, шуғулланиб келмоқда.

Сардор Шомуродовни чинакам омадли спортчилардан бири, дейиш мумкин. Ёш бўлишига қарамасдан, унинг шу пайтга қадар эришган ютуқлари талайгина. Қаҳрамонимиз 2019-2020 йилларда ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати совриндори, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бокс бўйича бўлиб ўтган Халқаро турнир совриндори, Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро турнир финалчиси бўлди ва Ўзбекистон спорт устаси нормативини бажарди. Шунингдек, 2021 йил Сирдарё вилоятида профессионал бокс бўйича ўтказилган жангда 76 кг вазн тоифасида ғалаба қозонди. 2022 йилда олий таълим муассасасини битириб, ҳозирги кунда Амударё туман спорт мактабида бокс бўйича мураббийлик қилиб келмоқда. Айни дамда ёш спортчимиз Жасур Нуримбетов каби қобилиятли устозига шогирд сифатида кўпгина мусобақаларда ғалаба қозониб келмоқда. Ўз навбатида у ҳам кўпгина шогирдларга устоздир.

Сардор Шомуродов учун ўтган йил ҳам, бу йил ҳам омадли келди. 2024 йилда катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида фахрли 3-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон Миллий терма жамоасига қабул қилинди ҳамда апрель ойида Қирғизистонинг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро турнирда фахрли 3-ўринни эгаллади. Бу билан чекланиб қолмасдан, шу йили Қозоғистон Республикасининг Ақтау шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро турнирда фахрли 2-ўринни эгаллаб, ушбу мусобақанинг “Энг яхши боксчиси” дея эътироф этилди ва тақдирланди. Шунингдек, 2024 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Бокс федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан “Йилнинг энг яхши боксчиси” деб топилди.

Ҳа, интилганга толе ёр, дея шуни айтишса керак. Бир муваффақият бошқа бир муваффақиятни етаклаб келади, дегани бежизга эмас. Бу йил ҳам спортчимиз учун омадли бошланди. Яқиндагина Нукус шаҳрида спортчи ёшлар ва спорт федерацияларини тақдирлаш маросимида Сардор Шомуродов “Йилнинг энг яхши спортчиси” деб топилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан муносиб тақдирланди.

У ҳозирги кунда Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси, ҳар ойда Ангрен шаҳар Янгиобод спорт базасида олимпиада чемпионлари бўлмиш Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов каби спортчилар билан биргаликда ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этиб келмоқда. Айни дамларда спортчи ҳаваскор бокс билан профессионал боксни уйғунлаштиришни режалаштирмоқда. Шунингдек, ҳозирда устози билан бирга май ойида Остонада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига қатнашиб, ғолиб бўлишни мақсад қилиб, бу мақсад йўлида қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Биз эса, фахримиз бўлган Сардорбекка режалаштираётган эзгу ишларида толе ёр бўлишини тилаймиз.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026