28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 11:40
Фан ва таълим 👁 418

Келажак учун муваффақиятли касб-ҳунарларни эгаллаш – давр талаби

Келажак учун муваффақиятли касб-ҳунарларни эгаллаш – давр талаби

Мамлакатимизда ёшларнинг касб-ҳунар ўрганиши, амалий кўникмага эга бўлиши ва замонавий мутахассис сифатида шаклланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар жойлардаги касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Хусусан, Амударё тумани 2-сонли политехникуми нафақат ўқувчиларга касб ўргатиш, балки уларнинг ҳаётий йўлини тўғри танлашларига кўмаклашишда ҳам фаоллик кўрсатмоқда.

Политехникумда ўтказилган навбатдаги “Касблар фестивали” ҳамда “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари муассасанинг таълим салоҳияти ва касбий йўналишлардаги имкониятларини кенг жамоатчиликка намойиш қилишда муҳим платформа вазифасини ўтади.

Тадбирда туман прокуратураси ходимлари, барча умумтаълим мактабларининг 9-11-синф битирувчилари, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими психологлари, ўқитувчилар, ота-оналар иштирок этишди.

Тадбирни политехникум директорининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Жасурбек Атажонов кириш сўзи очиб, мамлакатимизда касб-ҳунар таълимига берилаётган эътибор, ёшларни мутахассис сифатида етиштиришдаги давлат сиёсати хусусида тўхталиб ўтди. Шунингдек, таълим муассасасида мавжуд бўлган йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир аввалида ўтган ўқув йилида билим ва фаолияти билан юқори натижаларга эришган ўқувчилар тантанали равишда тақдирланди.

Иштирокчилар махсус безатилган ҳовлида ташкил этилган кўргазмалар, тўгараклар ва ишлаб чиқариш устахоналари фаолияти билан танишдилар.

Политехникумдаги замонавий ўқув ва амалиёт хоналари, лабораториялар, компьютер ва мультимедиа синфлари, махсус касб-ҳунар хоналари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Ўқитувчилар ва амалиёт усталари иштирокчиларга таълим муассасасидаги имкониятлар ҳақида маълумот бериб, касб-ҳунар таълими жараёнини намойиш этди.

Фестиваль доирасида политехникумда таҳсил олаётган чевар қизлар томонидан тайёрланган миллий ва замонавий либослар кўргазмаси ҳам ўтказилди. Шунингдек, маданий-маърифий концерт дастури, рақслар ва ижодий чиқишлар тадбирга байрамона руҳ бағишлади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, политехникум Қорақалпоқ давлат университетига бириктирилган бўлиб, ўқув жараёни миллий ва халқаро стандартларга мос равишда олиб борилади.

Муассасада 37 нафар олий маълумотли ўқитувчи, шу жумладан, 2 нафар бош ўқитувчи, 11 нафар етакчи ўқитувчи ва 10 нафар катта ўқитувчи фаолият олиб боради. Шу билан бирга, 30 нафар умумкасбий амалиёт усталари ҳам таълим жараёнида иштирок этишади.

Политехникумда ўқувчилар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Замонавий таълим инфратузилмаси, инновацион ёндашув ва юқори малакали мутахассислар иштирокидаги ўқув жараёни бу ерда таълим олишни янада самарали қилади. Муассаса ҳудудида 150 ўринли ишлаб чиқариш устахоналари, фаоллар ва спорт заллари, очиқ спорт майдончалари, лингафон хоналари, махсус касб-ҳунар хоналари, замонавий лабораториялар мавжуд бўлиб, улар ўқувчиларнинг назарий билимларини амалий машғулотлар билан бойитиш ва танлаган касбларига бўлган қизиқишларини ривожлантириш имконини беради.

Шунингдек, замонавий техника ва асбоб-ускуналар билан жиҳозланган устахоналар, компьютер ва мультимедиа синфхоналари орқали ўқувчилар янги технологиялар билан ишлашни амалда ўрганадилар. Ҳар бир ўқувчи учун индивидуал ёндашув, интерфаол дарслар ва кўргазмали таълим усуллари қўлланилади.

Политехникумнинг асосий мақсади – муҳандислик ва техник соҳаларда ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашдан иборат. Бундан ташқари, ошпазлик ва мактабгача таълим ташкилотларининг маиший масалалари менежери каби йўналишларда дуал таълим шакли жорий қилинган бўлиб, иш берувчилар билан ҳамкорлик асосида ўқувчилар ишлаб чиқариш жараёнига жалб этилади. 2025-2026 ўқув йилида Амударё тумани 2-сонли политехникуми бошланғич касбий таълим дастурлари бўйича 9-синф битирувчилари учун автомобилларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, пайвандловчи, оқава сув ва сув таъминоти тизимларидан фойдаланиш ва монтаж қилиш устаси, маиший техника жиҳозларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, ошпазлик, якка тартибда кийим тикувчи ҳамда рақамли ахборотларни қайта ишлаш устаси йўналишларида таълим олиш имконини тақдим этади.

Шунингдек, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича мактабгача таълим ташкилоти услубчиси, кутубхонашунослик ва библиография, спорт фаолияти ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг маиший масалалари менежери каби йўналишларда мутахассислар тайёрланади.

Политехникумда таълим олувчилар ўз мутахассисликлари бўйича амалий тажрибага эга бўлишлари учун ишлаб чиқариш корхоналари ва муассасалар билан ҳамкорлик ўрнатилган. Бундан ташқари, битирувчилар ўзлаштирган модуллари, тўплаган кредитлари ва олий таълим ташкилоти томонидан белгиланган баллар асосида олий таълимнинг тегишли босқичидан ўқишни давом эттириш имконига эга бўладилар.

Шу билан бирга, политехникум турли иш берувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик қилгани сабабли, битирувчилар учун меҳнат бозорида ишга жойлашиш имкониятлари анча кенгдир. Касбга эга бўлган ёшлар давлат ва хусусий секторда, стартапларда ва ҳатто ўз бизнесларини бошлашда катта устунликка эга бўладилар.

Иштирокчилар тадбир орқали келажакдаги касб танлови олдидан керакли маълумотларга эга бўлиш, ўзларини қизиқтирган йўналишларни кўздан кечириш, устозлар билан бевосита мулоқотда бўлиш имконига эга бўлдилар. Кўргазмали воситалар, ўқувчиларнинг ишлари, интерактив машғулотлар орқали уларда касбга бўлган қизиқиш ва ишонч мустаҳкамланди.

Шунингдек, тадбир доирасида битирувчиларнинг ишга жойлашуви, корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари, амалиёт тизими ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Бир сўз билан айтганда, бу каби тадбирлар нафақат ўқувчиларнинг касбга бўлган иштиёқини оширади, балки уларни ҳаётга тайёрлайди, жамиятда ўз ўрнини топишга ундайди.

Шоҳзод Қурбонбоев тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026