14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 02:09
Фан ва таълим 👁 359

“Долзарб 90 кун” ёшларга янги имкониятлар эшигини очмоқда

“Долзарб 90 кун” ёшларга янги имкониятлар эшигини очмоқда

Янги Ўзбекистонда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ва уларга қаратилган эътибор ёшларнинг ташаббускорлиги ҳамда креатив ёндашувларида муҳим ўрин тутмоқда. Хусусан, Президент ташаббуси билан амалга оширилаётган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида жойларда кенг кўламли ижтимоий-маданий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Олий таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари ва бошқа таълим-тарбия масканларида турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиб, “Илғор ғоя”, “Менинг start-up лойиҳам”, “Долзарб 90 кун” каби видеоконференциялар ва семинарлар орқали ёшларнинг ижтимоий фаоллиги оширилмоқда. Бу каби жараёнлар талабаларни янгидан-янги маълумотлар билан бойитиш баробарида уларда ўз устида ишлашга кучли мотивация шакллантирмоқда.

Бу дастур доирасида амалга оширилаётган ташаббусларни маълум маънода бир-бирига боғланган занжир сингари, ёшларни етуклик сари етакловчи йўл деб аташ мумкин. Чунки ўзликни англай олиш — етуклик белгисидир. Бугун ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топишга интилганлар жамиятда тобора кўпаймоқда. Мазкур лойиҳа улар учун ўз салоҳиятини намоён этишга қулай имконият ва катта туртки бўлмоқда.

Жаҳондаги кўпгина мамлакатлар ўзининг билимга чанқоқ, зеҳни ўткир ёшлари билан ажралиб туриши бежиз эмас. Бу, аввало, таълим тизими ва ўқитиш методикасининг самарасидир. Шунингдек, болани ҳар томонлама ривожлантириш, унинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш — тўғри йўналишлардан бири. Бунда мусиқа ва санъат ҳамда спорт тўгараклари ёшларни маънан ва жисмонан етук шахслар этиб вояга етказади.

XXI аср – Ўзбекистон ёшлари дунё билан ҳамқадам бўлиши лозим. Бироқ айрим ёшлар технологик имкониятларни фақат кўнгилочар мақсадларда ишлатиши, китоб мутолаасидан воз кечиши уларнинг интеллектуал ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу эса умумий маънавий муҳитга ҳам таъсир ўтказиши мумкин. Шу сабабли, ёшларда соғлом тафаккур, билимга чанқоқлик ва шахсий масъулиятни шакллантириш муҳим вазифадир.

“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасидаги ташаббуслар бу каби муаммоларга амалий ечим сифатида хизмат қилмоқда. Агар инсон олдига мақсад қўйиб, унга аниқ муддат белгиласа, у ҳолда натижага эришиш учбурчаги юзага келади. Инсон ушбу учбурчакнинг асосий устунига айланиб, ҳаракат ва саъй-ҳаракат жараёнини кучайтиради. Бу эса натижанинг тез ва самарали бўлишига олиб келади.

Бугун рақамли технологиялар, сунъий интеллект орқали билим олиш ва ривожланиш имкониятлари кенгаймоқда. Шу жиҳатдан, мазкур 90 кунлик жараён ҳар бир ёш учун янги нафас, илҳом манбаи бўлиши, унинг қизиқишлари ва қобилиятини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.

Вақтни унумли фойдаланиш, креативлик билан ҳаракат қилиш — бугунги ёш авлоднинг асосий бурчидир. Биз қабул қилаётган ҳар бир қарор, ташланаётган ҳар бир қадам келажак пойдеворини мустаҳкамлайди.

Биз — ёшлар, ўзимизда янги чўққиларни забт этишга бўлган ирода ва ақл-идрокни шакллантиришимиз шарт. Чунки шу 90 кун мобайнида келажакда халқимизга манфаат келтирадиган, етук, лаёқатли кадр сифатида шаклланиш имконияти яратиляпти. Шунинг учун ҳар биримиз ўзимизнинг ички “мен”имизни уйғотайлик!

Зеро, ҳар бир инсон — бутун бир халқни ташкил этади. Унинг қилаётган амаллари эса келажак авлод тақдирига бевосита таъсир кўрсатади.

Машҳура Хайитбоева, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019