12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:22
Иқтисодиёт 👁 4,488

МАВСУМГА ПУХТА ҲОЗИРЛИК КЎРИЛМОҚДА

МАВСУМГА ПУХТА ҲОЗИРЛИК КЎРИЛМОҚДА

Бугунги кунда юртимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларида Президентимизнинг 2015 йил 7 июлдаги "Республика иқтисодиёти тармоқларини ва ижтимоий соҳаларини 2015-2016 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Туманимизда ҳам мактаблар, мактабгача таълим ҳамда тиббиёт муассасалари, корхона ва ташкилотлар, турар-жой биноларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида қатор ишлар амалга оширилди. 2015-2016 йилги куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Жорий йилда туман бўйича 803,2 млн. сўм маблағ эвазига 2 та, яъни "Чордара” маҳалласидаги 5-сонли ва "Янгиобод” маҳалласидаги 43-сонли мактабгача таълим муассасаларини мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етиш арафасида. Шунингдек, 180 млн. сўм маблағ эвазига "Жумуровул” маҳалласидаги 25-сонли ҳамда "Бўзёп” овулидаги 14-сонли мактабгача таълим муассасаларини жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилди.

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан "Бойовул” маҳалласидаги 9-сонли мусиқа ва санъат мактабида лойиҳа баҳоси 1 млрд. 705 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари, Ойбек номли маҳалладаги 55-сонли мактабга 602,8 млн. сўм маблағ эвазига янгидан 12x24 метр ўлчамдаги спорт зали қурилиши ниҳоясига етказилмоқда.

Мавсумга тайёргарлик кўриш жараёнида таълим муассасаларининг жами 232,6 квадрат метр ҳажмдаги синган ойналари алмаштирилиб, 8 та қозонхоналар, 170 погонометр ички иситиш тизимлари, 76 квадрат метр томлар жорий таъмирланди. 12 та таълим муассасаларининг 46 та иситиш қозонлари 119,6 млн. сўмлик маблағ эвазига кўмир ва бошқа қаттиқ ёқилғиларга мўлжалланган тежамкор қозонларга алмаштирилди.

Ҳалқ таълими соҳасига жорий йилда жами 690 тонна брикет ёқилғиси жамғариш режалаштирилган бўлиб, 164,2 млн. сўм маблағ брикет олиш учун тўлиқ ўтказиб берилди ва тез кунларда таълим муассасаларига тўлиқ етказиб берилади. Шунингдек, 51 та таълим муассасаларига 135,8 тонна суюқ печ ёқилғиси етказиб бериш учун "Элликқалъа нефтбазаси” унитар корхонасининг "Қоратов” филиали билан шартнома имзоланди ва 138,9 млн. сўм маблағ ўтказиб берилди.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида амалга оширилган ишлар натижасида 72 млн. сўм маблағ эвазига 3 та қозонхона ва 8 дона қозонлар ёқилғининг муқобил манбаси, яъни кўмирга мослаштирилган тежамкор қозонларга алмаштирилди. Жами 320 квадрат метр синган ойналар янгисига алмаштирилди ва 812 та чўғланма лампалар электр тежовчи лампаларга алмаштирилди.

Мавсумга тайёргарлик кўриш жараёнида мазкур муассасаларнинг 3 та қозонхоналари, 8 та қозонлари, 0,4 км. узунликдаги иссиқлик тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари тўлиқ якунига етказилди. 51 та қозонхоналар, 80 та қозонлар ва 0,32 км. узунликдаги иссиқлик тармоқлари жорий таъмирланди.

Соғликни сақлаш муассасаларини 2015-2016 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича олиб борилган ишлар натижасида туман тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли жойлардаги тиббиёт муассасалари мавсумга тўлиқ шай ҳолга келтирилди. Бундан ташқари, 32 метр иссиқлик тармоқлари, 24 метр сув тармоқлари, 41 метр табиий газ тармоқларини жорий таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланди. Марказий шифохонага қарашли 45 та ўринга эга фтизиатрия бўлими биноси 2 млрд. 448,6 млн. сўм маблағ эвазига, "Ўзбекистон” қишлоқ врачлик пункти эса 100 млн. сўм маблағ эвазига капитал таъмирланди. Шунингдек, "Қипчоқ” қишлоқ врачлик пунктида ҳомийлар ҳисобидан бажарилаётган жорий таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

Туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 2015-2016 йиллар куз-қиш мавсумига 157 тонна кўмир, 60 тонна суюқ ёқилғи жамғариш режалаштирилган бўлиб, шартномалар имзоланган ва маблағлар тўлиқ ўтказиб берилган. Яқин кунлар ичида барча тиббиёт муассасалари кўмир ва суюқ ёқилғи билан тўлиқ таъминланади.

Аҳолининг куз-қиш мавсумини яхши ўтказишига кўмаклашиш мақсадида туман бўйича жами 8 минг тоннадан ортиқ кўмир ва брикет етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, шу кунгача 1380 тонна ёқилғининг муқобил манбалари жамғарилди. Яқин кунлар ичида аҳолига талаб қилинадиган кўмир ва брикет маҳсулотларини тўлиқ келтириш ва сотиш, зарур ҳолларда аҳоли яшаш жойларига етказиб бериш режалаштирилмоқда.

Туманда 2015-2016 йиллар куз-қиш мавсумида барча инфратузилмаларни узлуксиз ишлашга тайёрлаш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, электр энергияси етказиб беришда узилишлар бўлишининг олдини олиш мақсадида 34 та трансформаторлар ва жами узунлиги 104,5 км. бўлган ҳаво тармоқлари мукаммал таъмирланди. 124 дона трансформатор ва 640.7 км. узунликдаги ҳаво линияларини жорий таъмирлаш ишлари ҳам деярли якунига етай деб қолди.

"Шимолгазтаъминот” унитар корхонасининг "Амударётумангаз” филиали томонидан аҳолига газ етказиб беришда узилишлар бўлишининг олдини олиш мақсадида 1 км. узунликдаги газ қувурларини реконструкция килиш, 245 дона газ тақсимлаш қурилмаларини тафтиш қилиш, 65,3 км. узунликдаги газ қувурларини босим остида зичликка синаш, 21,2 км. узунликдаги ер ости газ қувурларининг ҳолатини прибор усули билан текшириш, 0,54 км. узунликдаги газ қувурларини бўяш, 14500 та дудбуронларнинг созлигини текшириб, далолатномалар тузиш ишлари тўлиқ ва сифатли якунига етказилди. Шунингдек, 44 та газ тақсимлаш шохобчалари ва 48 та задвижкалар бўялиб, коррозиянинг олдини олиш чоралари кўрилди.

Табиий газ босими паст бўлган ва газ етиб бормайдиган узоқ масофада жойлашган аҳоли хонадонларини суюлтирилган газ билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Манғит шаҳрида суюлтирилган газ баллонларини тўлдириш шохобчаси, Холимбег, Куюк кўпир, Қипчоқ овулларида сервис марказлари аҳолига хизмат кўрсатмоқда. 2015 йилнинг ўтган даври мобайнида аҳолига 812,6 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди ва 11 491 та янги баллонлар ижарага тарқатилди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, туманда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2015-2016 йиллар куз-қиш мавсумида узлуксиз ишлашга тайёрлаш бўйича амалга оширилган ишлар мавсумни яхши ўтказиш имконини беради.

Баҳодир ЭРНАЗАРОВ, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари.

(Фото - https://kun.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026