28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 10:56
Иқтисодиёт 👁 3,728

ТАДБИРКОР – ЭЛГА МАДАДКОР

ТАДБИРКОР – ЭЛГА МАДАДКОР

Мустақиллигимиз туфайли мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасига кенг эътибор берилаётгани, шу туфайли юртдошларимизнинг хусусий мулкка эга бўлишаётгани умр бўйи ўқитувчилик касбини эъзозлаб, шу соҳада фидойи меҳнат қилиб келаётган таниқли муаллим Ражаб ака Давумовнинг ҳавасини келтирарди.

Турмуш ўртоғи билан уч ўғил ва бир қизни тарбиялаб вояга етказган Ражаб ака фарзандларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишларини маслаҳат қилди. Фарзандларига Манғит шаҳрида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар, уларнинг муваффақиятлари ҳақида гапириб берди. Шу тариқа Давумовлар оиласи тадбиркорлик сари дадил қадам ташлади.

2000 йилнинг октябрь ойида "Давум Ражаб” хусусий дўкони иш бошлади. Дўконда харидоргир молларнинг сотувга чиқарилгани, харидорлар билан яхши муомалада бўлишлик, энг асосийси улар ҳақига хиёнат қилмаслик "Давум Ражаб” хусусий дўконининг довруғини элга танитди.

Орадан йиллар ўтиб, Давумовлар оиласида амалга оширилаётган тадбиркорлик ишларини янада кенгайтириш эҳтиёжи сезилди.

Шу боисдан ҳам 2012 йилда "Давум Ражаб” савдо шохобчаси шу номдаги масъулияти чекланган жамиятга айланатирилиб, унинг қошида умумий овқатланиш шохобчаси ҳам ташкил этилди. Айни кунда ушбу масъулияти чекланган жамиятда 6 киши меҳнат қилади.

Биз "Давум Ражаб” МЧЖ раиси НуриддинДавумовдан ўз фаолияти ҳақида гапириб беришни илтимос қилганимизда у шундай деди:

- Биз фаолиятимиз давомида ходимларимизнинг ҳамиша ўз вазифаларига муносиб равишда иш юритишларини доимий равишда назорат қилиб борамиз. Озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилишимиз, таом тайёрлашимиз албатта биздан биринчи навбатда тозаликка эътибор беришимизни талаб қилади. Хўрандаларга хизмат кўрсатадиган ходимларнинг тоза юришлари, ўринларнинг, идиш-товоқларнинг тоза тутилиши албатта уларнинг яхши иштаҳа билан овқатланишларига ўз таъсирини кўрсатади.

Отамиз Ражаб Давумов биз – тадбиркор фарзандларига ҳамиша бир нарсани - харидорни ҳам, давлатимизни ҳам алдамасликни насиҳат қилади. Шу сабабдан ҳам биз отамиз ўгитларига амал қилган ҳолда харидорларга сидқидилдан хизмат қиламиз ва солиқ ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлашга, ҳисоботларимизни белгиланган муддатларда топширишга ҳаракат қиламиз.

Биз янги иш ўринларини яратишга ҳам алоҳида эътибор бермоқдамиз. Жорий йилда яна бир иш ўрин яратиб, коллеж битирувчисини ишга қабул қилдик.

Ражаб ака Давумовнинг яна бир фарзанди Фахриддин Давумов ҳам анча йиллардан буён тадибкорлик фаолияти билан шуғулланиб келади.

- ­­­­­­­­­­Мен ҳам укам Нуриддин каби савдо ва умумий овқатланиш шохобчаларига раҳбарлик қиламан. Шундай турдаги фаолиятларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган "Давумовлар” деб номланган масъулияти чекланган жамиятимизда 6 иши меҳнат қилади, - дейди биз билан суҳбатда Фахриддин Давумов. – Биз ўз фаолиятимизни олиб боришда ҳамиша отамиз Ражаб Давумовнинг маслаҳатларига амал қилиб келамиз. Мақсадимиз - халқимизга намунали хизмат кўрсатиб эл ишончини, ота-онамиз ишончини оқлаш.

Биз "Давум Ражаб” ва "Давумовлар” масъулияти чекланган жамиятлари фаолияти билан танишганимизда, ушбу жамиятлар раҳбарлари билан суҳбатлашган вақтимизда уларнинг Президентимиз Ислом Каримовнинг ва Ҳукуматимизнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уни янада ривожлантириш, улар фаолиятига халақит берадиган ғовларни олиб ташлаш борасидаги Фармон ва қарорларидан бениҳоя ҳурсанд эканликларини ҳис қилдик.

Тадбиркорларни эл мададкорлари дейишади. Биз бу гапнинг исботини Ражаб ака Давумовнинг тадбиркор фарзандлари каби эл юртимизга фидойи хизмат қилаётган кишилар мисолида кўриб турибмиз.

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ,
www.amunews.uz мухбири.

Мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган лойиҳа доирасида тайёрланди.


🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026