ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Шу йилнинг 26 март куни туман ҳокимлигининг катта мажлислар хонасида 32-Қиличбой сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Мирзахидов Хуршид Мирсабировичнинг сайловчилар билан учрашув йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Эрназаров кириш сўз билан очиб, 32-Қиличбой сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Мирзахидов Хуршид Мирсабировичнинг депутатлик фаолиятига ва унинг Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири сифатида олиб бораётган ишларига кенг тўхталди.
Шундан сўнг депутат Х.Мирзахидов ўзининг депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Депутат ахборотидан кейин туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Эрназаров сўзга чиқиб, Х.Мирзахидовнинг амалий ёрдами билан Манғит шаҳри – Қиличбой ва Дўрман овуллари оралиғига салкам 500 млн. сўмлик маблағ эвазига умумий узунлиги 23,2 км. бўлган шиша толали алоқа кабели тортилиб, фойдаланишга топширилганлиги, бунинг эса туманимизнинг чекка ҳудудларида жойлашган Қиличбой ва Дўрман овулларидаги аҳоли пунктларига сифатли телефон алоқаси, юқори тезликдаги интернет, IP-телефония, IP-телевидение, видеоселектор хизматларидан фойдаланиш имкониятини берганлиги, шунингдек, тумандаги Қипчоқ, Чойкўл ва Қиличбой овулларида жойлашган автомат телефон станцияларига 74 млн. сўмлик қуёш панеллари ўрнатилиб, уларнинг узлуксиз ишлаб турганлиги ҳақида гапирди.
Ахборот юзасидан музокараларда иштирок этганлар мамлакатимизда ахборот-коммуникация соҳасини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо бердилар ва депутатга савол ҳамда таклифлар билан мурожаат қилдилар.
Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Б.Янгибоев сўзга чиқиб, депутат Х.Мирзахидовга амалий ёрдамлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгаши номидан миннатдорчилик билдирди.
Йиғилишда билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида тегишли қарор қабул қилинди.
Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶