БУГУННИНГ НАФАСИ
Бу йил туманимиздаги умумтаълим мактабларини 3178 нафар ўғил-қиз битиришади. Айни кунларда барча мактабларда сўнгги қўнғироқ жарангламоқда. Битирувчиларни ўзлари танлаган мутахассисликлар бўйича касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга ўқишга жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Холимбеглик пахтакорлар ғўза парвариши ишларини сифатли амалга оширмоқдалар. Айни кунларда ягана қилинган ва озиқлантирилган ғўзаларга дефолиация орқали суспензия сепиш ҳамда зараркунандаларга қарши курашиш ишлари қизғин давом эттирилмоқда.
Қипчоқ овулида лойиҳа қиймати 2,461 млрд. сўм бўлган, 150 ўқувчи ўринга мўлжалланган 21-сонли мусиқа мактаби биноси қурилиши Ш.Ўрозбоев раҳбарлигидаги "Амударё махсус қурилиш" МЧЖ қурувчилари томонидан қизғин давом эттирилмоқда.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶