ЁШ СПОРТЧИЛАР ЮТУFИ
Ўқувчиларнинг ёзги таътил кунларини мазмунли ташкил этиш, бўш вақтларида фойдали машғулотларга жалб этиш ва ўқувчи-ёшлар орасида спортнинг оммавийлигига эришиш мақсадида ҳар йили ёз мавсумида турли спорт мусобақалари ўтказилади. "Ёз - 2016”спорт мусобақалари ҳам шулар сирасидандир.
Бу йил "Ёз - 2016” спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи 5-13 август кунлари оралиғида қизғин курашлар остида бўлиб ўтди.
Мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий ва финал босқичида туманимиздан жами 81 нафар ёш спортчилар футбол, волейбол, баскетбол, гандбол, енгил атлетика, стол тенниси, бадиий гимнастика, шахмат бўйича қатнашиб, ўзларининг иқтидорларини намойиш этдилар.
Туманимиз вакиллари Нукус шаҳрида 6 август куни бўлиб ўтган ҳудудий босқичда футбол, волейбол бўйича биринчи, волейболчи қизлар жамоаси иккинчи, баскетболчи ўсмирлар ва қизлар жамоаси учинчи, гандбол бўйича ўсмирлар ва қизлар жамоаси иккинчи ўринларни эгаллаган эдилар.
12 август куни бўлиб ўтган мазкур мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси финал босқичида туманимизнинг футбол жамоаси иккинчи, волейболчи ўсмирлар жамоаси биринчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, шахмат туридан 56-сонли мактаб ўқувчиси Саидбек Қадамбоев биринчи, 40-сонли мактаб ўқувчиси Садоқат Раҳимова учинчи ўринни енгиб олди ва туманимиз ёш шахматчилари жамоавий ҳисобда биринчи ўринни забт этди.
Мусобақанинг стол тенниси туридан 16-сонли мактаб ўқувчиси Жамшидбек Юсуфбоев иккинчи, 16-сонли мактаб ўқувчиси Фарида Собирова иккинчи ўринни эгаллади.
Ёш спортчиларимизнинг ушбу нуфузли мусобақадаги ғалабалари барчамизни қувонтирди.
Ғуломжон Қурбонбоев,
ТХТМФМТТЭ бўлими услубчиси.
(Фото - http://adolat.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶