12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:04
Жамият 👁 6,485

Жой номлари – бой тарихимиз кўзгуси

Жой номлари – бой тарихимиз кўзгуси

Серқуёш мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди – шаҳар, қишлоқлари ўзига хос бой тарихга эга. Ҳар бир ҳудуд қадим-қадимдан ўз тарихи, унда яшаган аждодларимиз ҳаёти ва тафаккури акс этувчи номлар билан аталиб келинган. Бироқ миллийлигимиз акс этиб турган бундай атамалар ўрнига собиқ иттифоқ даврида халқимизнинг менталитетига ёт турли мавҳум, рус тилидаги "Мира”, "Солнечная”, "Олимпия” каби сўзлар ёки хорижлик шахслар фамилиялари билан гузар, овул, шаҳар ёки кўчалар номланиб келинган эди.

Юртбошимиз раҳнамолигида миллий маънавиятимизни тиклаш, бой тарихий меросимизни чуқур ўрганиш, анъана ва қадриятларимизни сақлаш ва янада бойитиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, ўзлигимизни акс эттирувчи жой номлари қайта тикланмоқда. 2011 йил 12 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонуни бунда муҳим дастуриламал бўлаётир. Қонунга мувофиқ номлар географик объектга хос бўлган белгиларни акс эттириши, мазкур объект жойлашган мавжуд тизимга мос тушиши, маҳаллий аҳолининг фикр ва мулоҳазалари инобатга олинган ҳолда қоида тариқасида кўпи билан учта сўздан иборат бўлиши зарур.

Мазкур Қонун асосида айни кунда географик объектлар номларининг Давлат реестри яратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрда қабул қилинган "Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг  номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори асосида "Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ҳузурида Республика топонимика хизмати ташкил қилиниб, ушбу йўналишдаги ишларни тартибга солишда муҳим аҳамият касб этаётир ва ҳар бир жой ўзига хос, такрорланмас номлар билан аталиши устида иш олиб борилаётир.

"Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасида вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, қишлоқлар ва овуллар бир хил ном билан аталиши таъқиқланади. Шу талабдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан таҳлил ўтказилганида, 2013 йил 1 январь ҳолатига 53 та шаҳарча, 84  қишлоқ фуқаролар йиғини, мингдан ортиқ аҳоли пунктлари айнан бир хил ном билан аталиб келинаётганлиги аниқланган.

Айни кунда ушбу таҳлиллар асосида жойлардаги аҳолининг, оқсоқолларнинг фикр-мулоҳазалари инобатга олинган ҳолда бундай такрорий номларни ўзгартиш, миллийлигимиз, тарихимизни акс эттирувчи номлар билан аташ бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Туманимизда ҳам географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги "Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ "Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш ҳақида”ги 295-сонли қарори, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Республика комиссияси баёни ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси комиссиясининг 01-08/9-06/407-сонли мажлиси баёни ижросини таъминлаш мақсадида амалий ишлар қилинмоқда.

Шу мақсадда тузилган туман комиссияси мавжуд ҳудуд ва географик объектларнинг номларини шу ерлик аҳоли ва оқсоқоллар, фаоллар фикрларини инобатга олган ҳолда номлаш ва қайта номлаш масаласи бўйича таклифларини ишлаб чиқади ва республика комиссиясига тақдим этади.

Бунда тарихий шахслардан ташқари бирор бир шахснинг номи билан аталадиган географик объект қолмайди.

Номлари ўзгарган ва номлари ўзгармай қолган географик объектларга кўринарли қилиб, ўз давлат тилимизда замонавий, миллий дизайнда кўрсаткич пешлавҳалар ўрнатилади.

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича қабул қилинган қарорларга асосан жойлардаги ташкилот, муассаса ва идораларнинг расмий бланкалари, почта манзили ва бошқа ҳужжатларга тегишли ўзгартиш киритилади ва шунга мувофиқ фуқаролар паспортлари тегишли равишда қайта рўйхатдан ўтказилади.

Жой номлари бизнинг ўзлигимиз, миллийлигимиз, бой тарихимиз кўзгусидир. Шубҳасиз, географик объектларни номлаш ва қайта номлаш ишлари ёшларимиз қалбида она юртга муҳаббат, тарихимиз ва миллий қадриятларимизга эҳтиром туйғуларини камол топтиришга хизмат қилади.

Ойгул РАЖАБОВА.

(Фото - http://kun.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026