УННИНГ НАРХИДАН НОРОЗИ ХАРИДОРНИНГ ТАЛАБИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ
Туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига фуқароларнинг ишончи тобора ортиб бормоқда. Шу йилнинг 5 декабрь куни Холимбег овулида истиқомат қилувчи фуқаро Муҳаббат Саиджонова жамиятга мурожаат қилиб, харидор сифатида ўз ҳуқуқи бузилганлигини маълум қилди.
Бу ҳақида жамиятнинг Facebook тармоғидаги “Amudaryo iste’molchilari jamiyati” саҳифасида маълумот берилган.
Мурожаатда айтилишича, М.Саиджонова дўкондан бир қоп ун харид қилмоқчи бўлиб, нархини сўраганида, сотувчи нақд пулда бошқа, банк пластик карточкаси учун бошқа нархни айтган. Уннинг нархи давлат баҳосидан анча юқорилигини айтганида сотувчи харидор М.Саиджоновага қўпол жавоб қайтарган.
М.Саиджонованинг мурожаати туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, фуқаронинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқи тикланди. У унни давлат баҳосида харид қилди ва бундан мамнун эканлигини изҳор этди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶