МЕҲНАТИМИЗ САМАРАСИДАН МАМНУН БЎЛДИК
Истиқлол йилларида ёш авлод таълим-тарбиясига улкан эътибор қаратилмоқда. Уларни фақат билимлигина эмас, юксак маънавиятли, интилувчан қилиб тарбиялашга, интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бунда ўқувчиларнинг интилиш – қобилиятларини синовдан ўтказувчи турли кўрик-танловларнинг ўрни улкан.
Мактабимизнинг 9-синф ўқувчиси Муножот Омонова ҳам ўтган ўқув йилида "Ораста қизлар” танловида иштирок этиб, ўз қобилияти, интилиши туфайли мактаб, ҳудудий, туман ва Қорақалпоғистон республикаси босқичларида ғолибликни қўлга киритди.
Туманимизнинг энг чекка ҳудуди - Дўрманда яшайдиган оддий қишлоқ ўсмир қизи барча рақибларини енгиб, танловнинг республика босқичи ғолиби бўлди ва Ўзбекистон Республикаси миқёсида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган "Ораста қизлар” фестивалига қатнашиб, бир олам таассуротлар билан қайтди. Фестивалда унга Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова имзоси билан тенгдошлари қалбида ватанпарварлик туйғуларини тарбиялаш, улардаги етакчилик қобилиятини юксалтириш, дўстларининг ўқишга бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш, 12 йиллик мажбурий таълим моҳиятини тушунтириш, балоғатга етмасдан турмуш қуришнинг олдини олиш, хонадони ва маҳалласини озода сақлаш, "Ораста қизлар” тўгараги фаолиятини кучайтириш каби вазифалар юкланганлиги ҳақидаги сертификат топширилди. Муножот умумтаълим мактабини тугатиб, НДПИ қошидаги 3-сонли Амударё академик лицейига ҳужжат топширди ва тест синовларидан муваффақиятли ўтди. Муножотнинг ютуқлари бизни чексиз қувончга белади. Чунки ўқитувчи меҳнати самараси ўқувчилар эришган муваффақиятлар билан ўлчанади-да.
Биз иқтидорли ўқувчимиз Муножот Омонованинг келгусидаги ўқишларида ҳам муваффақиятлар тилаймиз.
Эркин ҚУРБОНБОЕВ,
20-сонли умумтаълим мактаби директори ўринбосари.
Суратда: "Ораста қизлар" танлови иштирокчилари Мустақиллик майдонида.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶