28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 16:56
Жамият 👁 2,404

ЧОР-АТРОФ ОБОД БЎЛСА...

ЧОР-АТРОФ ОБОД БЎЛСА...

Обод ва сўлим масканда яшашни, тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олиб бардам юришни ким ҳам хоҳламайди, дейсиз. Жорий йилимизнинг Юртбошимиз томонидан "Обод турмуш йили” дея эълон қилиниши ҳам ўзимиз, яқинларимиз истиқомат қиладиган ҳудудларни, Ўзбекистон дея аталмиш шу оиламизни обод ва фаровон қилиш борасида зиммамизга улкан вазифалар юклайди ва ижросига эришишдан ҳаммамиз ҳам манфаатдормиз. Чунки бизнинг соғ-саломат ва бардам ҳаёт кечиришимиз 20-25 фоиз атрофимизни ўраб турган олам билан чамбарчас боғлиқ эканлигини тиббиёт тасдиқламоқда.

Туман ободонлаштириш бошқармаси меҳнат жамоаси йил бошидан бери атроф-муҳитни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишларни олиб бормоқда.

2009-2011 йилларда ободонлаштириш бошқармаларини замонавий махсус автотранспорт воситалари билан таъминлаш режасига мувофиқ бугунги кунда бошқармамиз битта сув сепиш машинаси, битта ахлат ташувчи машина, 1 дона экскаватор, 1 дона тоза ичимлик суви ташиш машинаси, 3 та трактор билан таъминланган бўлиб, зиммамиздаги вазифаларимизни адо этишда улардан самарали фойдаланаяпмиз.

Туман ободонлаштириш бошқармаси тасарруфига кирувчи барча кўчаларда йил бошидан бери кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 122,12 километрлик Манғит шаҳри ички йўлларида таъмирлаш ишлари олиб борилди ва давом эттирилмоқда.

Йилимиз кўкламида ишчиларимиз 6000 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазган эдилар ва айни кунгача униб кетган кўчатлар парвариш қилинаяпти. Шунингдек, мавжуд 1200 туп манзарали дарахтларга шакл берилиб, суғориб, озиқлантирилаяпти.

Мавжуд 74 та қабристонларда ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда ва ота-боболарини зиёрат қилувчиларга яхши шароитлар яратилмоқда.

Бу кўламдор вазифаларни адо этишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сонли "Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ишчиларимизга қулай меҳнат шароитлари яратилаётгани ва рағбатлантирилиб борилаётгани бизга жуда қўл келаяпти.

Шуни ҳам таъкидлашни истардимки, туманимизда ҳар йили кўклам ва ёзда умум-халқ хайрия ҳашарлари ўтказиб келинаётганлиги ҳам атрофимизнинг ораста ва кўркам бўлишига хизмат қилаяпти. Шунингдек, маҳаллалар оқсоқоллари ва маслаҳатчиларининг аҳоли орасида кўкаламзорлаштириш ва тозаликка риоя қилиш лозимлиги борасидаги кенг тушунтиришлари ҳам ўз самарасини кўрсатаяпти. Хонадонлар соҳиблари ҳовлиси атрофини кўркам қилишга, томорқаларига мевали дарахтлар экишга сидқидилдан киришадиган бўлдилар.

Аслида ҳам ҳар ким ихчам ва қулай ҳовлиси атрофини обод қилиб, гуллар экиб, кўрган кўзни қувонтирадиган қилиб қўйса, юртимиз ободлигига, тириклигимизни таъминловчи ҳавонинг тозалигига улкан ҳисса қўшган бўлар эди.

Икром КАРИМОВ,

туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026