28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 19:45
Қишлоқ хўжалиги 👁 3,719

ЙЎЛЛАРИ ПАХТАЗОРГА ТУТАШ ҚАЛБЛАР

ЙЎЛЛАРИ ПАХТАЗОРГА ТУТАШ ҚАЛБЛАР

Туманимизда пахта йиғим-терим мавсуми ниҳоятда ҳамжиҳатликда, байрамона кайфиятда ўтказилади. Умуман деҳқончиликка алоқаси бўлмаган кишилар ҳам ушбу мавсумнинг янгиликларидан тезроқ хабардор бўлишга, таниш-билиш пахтакор-деҳқонларга, фермерларга бирров "Ҳорма, бор бўл!” қилишга интилишади. Бу мавсумда белига этак бойлаб далага чиққан ҳар бир кишининг дилини бир эзгу ният банд этади: тезроқ пахта ҳосилини нест-нобуд қилмай йиғим-териб олиш, 43000 тонналик улкан Амударё пахта хирмонини бунёд этишга ҳисса қўшиш.

Журналист Робия Йўлдошева ана шундай – эл-юртга қайишган азм-у шижоатда ўктам бир гуруҳ ҳамюртларимизнинг дил сўзларини ёзиб олди.

Гавҳар Мингбоева, Дурунки маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси: - Йиғим-терим мавсуми бошланган илк кунларданоқ маҳалламиз фуқароларидан иборат "Кўнгилли ҳашарчилар” гуруҳини ташкил этдик. Ишонасизми, биз уйма-уй юриб: "ким пахта теримига чиқади?”, - деб ташвиқот қилганимиз йўқ. Уйида ўтирган, ҳатто айрим меҳнат таътилига чиққан фуқароларимиз ҳам ўз хоҳишлари билан ана шундай гуруҳ тузиш ва деҳқонларга ёрдам бериш истагини билдиришди. 60 нафар аёл-қизни бирлаштирган "Кўнгилли ҳашарчилар” гуруҳи 10 сентябрдан бошлаб туманимиз фермер хўжаликлари далаларида деҳқонларга мададкор бўлишмоқда. Ҳар бир теримчи ўрта ҳисобда кунига 50-55 килограммдан, Гавҳар Шониёзова, Олтиной Давлатбоева, Гулистон Ибрагимова, Бика Қурбонова, Насиба Эрназарова сингари чевар теримчиларимиз эса кунига 85-90 килограммдан пахта теришяпти. Маҳалламиз ҳашарчилари кунига, 3-4 тонна пахта теришга эришмоқдалар. Уларнинг мавсумбошидан бери уйган хирмонлари 60 тоннадан ошиб кетди. Шуни алоҳида мамнуният билан айтаманки, биз қайси далада, қайси фермер хўжалигида бўлмайлик, барчасида ҳашарчилар учун яхши шароитлар яратиб қўйилган.

Мунаввар САидабдуллаева, "Йўлдошев Анвар” фермер хўжалиги ижарачиси:- Тўғриси, баҳорда, экиш-тикиш мавсумида юз берган табиий қийинчиликлар, гектарлаб майдонларга қайта чигит экишдек машаққатлардан вақтида жуда чарчаганмиз. Лекин йил давомида қилинган ҳалол ва фидойи меҳнатларимиз самараси – пахтамиз чамандай очилиб, ғалвир сувдан кўтарилган ушбу дамларда, назаримда баҳордаги қийинчиликлар юз бермагандай, ҳатто кун бўйи ҳар туп ғўзага эгилиб-эгилиб ҳосил терсак-да чарчаш нималигини билмай, суюниб-суюниб, бир-биримизни олқишлаб далага чиқамиз. Куз ойлари деҳқоннинг йўлларини ҳам, орзу-умидларини ҳам далаларга туташтириб қўяди. Деҳқон борки, ҳосилини кўриб, кўнгли ўсади, пахтасини териб-териб, хирмони юксалган сари кўнгли тўқ бўлиб боради.

Шу кунларда менинг ҳам кўнглим тўқ. Сабаби, 3 гектар майдондаги ижара еримда мўл ҳосил етиштирдим. Мавсум бошидан бери 10 тонна юқори сифатли пахта териб топширдик. Оиламиз даромади ошди, пахта терими боис, рўзғоримизга қут-барака ёғилди. Бутун оила аъзоларимиз билан ҳамжиҳатликда яна янги мажбуриятлар олдик зиммамизга. Мавсум охиригача яна 4 тонна пахта териб, она-Ватанимизнинг хирмонига муносиб ҳисса қўшишга қарор қилдик.

Иномжон Турсунбоев, Ажиниёз номидаги Нукус Давлат Педагогика институтининг тарих факультети талабаси: - Мен асли Амударё туманининг "Оқ олтин” овулиданман. Ўзим туғилиб-ўсган элда, ўз овулдошларимга пахта йиғим-терим мавсумида озгина бўлса-да кўмакдош бўлаётганимдан мамнунман. Яқинда ҳашарчи-талабалар ўртасида "Энг чевар теримчи” мусобақасида иштирок этиб, 1-ўринни эгалладим. Бир кунда 271 килограмм пахта теришга эришдим. Мен билан мусобақалашган ўзбек филологияси факультети талабаси Анваржон Пирниёзова 264 килограмм пахта териб 2-ўрин, бошланғич таълим методикаси факультети талабаси Севара Зарипова 251 килограмм пахта териб 3-ўрин соҳибалари бўлишди. Шахсан менинг шу кунгача терган пахтам 3 тоннага етди. Анваржон Пирниёзова 2,5, Севара Зарипова эса 2,3 тоннадан зиёд пахта теришди. Биз талабалар нафақат ўқишда, балки она Ўзбекистонимиз равнақи йўлидаги ҳар бир ишда ҳамиша юксак мезонларни кўзлаб яшайверамиз. Чунки бугунги биз Ўзбекистон ёшлари эзгу ишларга қодир ёшлармиз!.

Анвар Жуманов, "Юлдуз” ОАЖ раиси: - Бу йилги пахта йиғим-терими мавсумига корхонамизда ҳар йилгидан ҳам жиддийроқ тараддуд кўрилди. Корхонамизга қарашли 7 та пахта тайёрлов масканларида зарур таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ёнғин хавфсизлиги мосламалари ўрнатилиб, етиштирилган пахта хом ашёсини узлуксиз қабул қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратилди. Айни кунда корхонамиз тасарруфидаги 7 та пахта қабул қилиш масканларида кунига йиллик режанинг 5-6 фоизи миқдорида юқори сифатли пахта хом ашёси қабул қилинмоқда. Пахтани қабул қилиш ва бунтларга тахлаш жараёнида қатнашаётган ишчи-хизматчилар учун иссиқ овқат, яхши дам олиш шароити ташкил этилган. Шунингдек, корхонамиз билан шартнома тузган фермер хўжаликларининг механизаторлари, ижарачи-деҳқонларнинг дам олишлари учун фермерлар хонаси мавжуд. Ҳосилни қабул қилиш механизмлари узлуксиз ишлаб турганлиги боис, пахтани қабул қилиш жараёнида умуман муаммо йўқ.

Пахта – халқимизнинг миллий бойлиги, ифтихори. Ҳосил мўл, сифатли бўлса, ундан келадиган даромад ҳам мўл бўлади, халқимизнинг фаровонлиги ошади, турмушига файз кириб, хонадонлари обод бўлади. Шундай экан, баланд хирмонимиз – обод ва фаровон турмушимизнинг мезонидир. Унинг ҳар бир мисқоли биз учун азиз, қадрли. Ана шу азиз неъмат – "оқ олтин”дан бунёд бўлган юксак хирмон муборак, қадрли пахтакорлар!

Шуҳрат Юсупов, туман маданият ва спорт ишлари бўлими мудири:- Пахта йиғим-терими даврининг биз санъаткорлар учун ўзига хос жиҳатлари бор. Нафақат фермер ва ижарачи-деҳқонлар, билки биз санъат аҳли ҳам ўзгача шижоат, завқ-шавқ билан далалар бағрига ошиқамиз. Чунки пахта-миллий ифтихоримиз, шаънимиз, шуҳратимиз тимсоли. Шу боис, йиғим-теримнинг илк кунлариданоқ пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ўтказишда деҳқонларга маданий хизмат кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, қилинадиган ишлар режалаштириб олинди. Маданий-маърифий тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Ана шу режага мувофиқ йиғим-теримнинг илк кунлариданоқ туман маданият ва спорт ишлари бўлимига қарашли барча қишлоқ филиал маданият уйлари ходимлари ҳамда "Учқун” ашула ва рақс халқ ансабли, "Офарин” фольклор-этнографик жамоаси санъаткорлари иштирокидаги "Ҳорманг, азиз пахтакорлар!” деб номланган концерт дастурларини намойиш этиш бошлаб юборилди.

Концертларимиздан маънавий руҳ олган пахтакорлар жўшқин куй ва қўшиқларга рақсга тушиб, олам-олам завқ олдилар.

Б.ЖАРЛИКАГАНОВ, "Агробанк” ОАТБ Манғит филиали бошқарувчиси вазифасини бажарувчи: - Пахта - хонадонларимизга файз, ҳаётимизга фаровонлик бахш этувчи буюк неъмат. Деҳқонларимизнинг пешона тери, қалб қўри эвазига етиштирилган ҳосилни қанчалик тез ва сифатли йиғиб-териб давлатга топширсак, наинки давлат хазинаси, балки деҳқоннинг ҳам оиласи бойийди, эл-юрт рўшнолик кўради, турмушимиз обод бўлади. Ҳар беш кунлик якунлари чиқарилиб, фермер хўжаликлари билан терилган пахта ҳосили бўйича ҳисоб-китоб қилганимизда бу йилги пахтанинг даромади ҳар галгидан кўра юқорироқ эканлигини ҳис этаман. Илоҳим, етиштирилган мўл ҳосилдан келаётган даромад эл-юртга, лафзи ҳалол деҳқонларимизга буюрсин, муборак бўлсин, дейман.

"Агробанк” ОАТБ Манғит филиали айни кунда ўзининг 1078 нафар мижозига намунали хизмат кўрсатмоқда. Шулардан 95 таси фермер хўжаликлари ҳисобланади. Пахта йиғим-терими даврида фермер хўжаликлари раҳбарлари ва ижарачи-деҳқонларга ҳамда ҳашарчиларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар 5 та фермер хўжалигига малакали банк ходимлари бириктирилиб, беш кунлик терим пуллари ўз вақтида нақд пул ҳисобида тарқатилмоқда. 2013 йилнинг 26 сентябригача 1,5 миллиард сўмлик маблағ дала бошида теримчиларга тарқатиб берилди. Мақсадимиз, йиғим-терим мавсумининг муваффақиятли ўтишига ўз ҳиссамизни қўшиб, пахтакорларимизнинг моддий манфаатдорлигини янада ошириш.

Қувончбой БОЙМУРОДОВ, "Амударётутинув” АЖ раиси: - Биз ҳам баҳоли қудрат пахтакорга мададкор бўлмоқ ниятида савдо хизмати кўрсатишни далалар бошига кўчирдик. Ишчи-хизматчиларимизнинг ҳар бири кунига 65-70 килограммдан пахта теришаётган бўлсалар, "Амударётутинув” АЖга қарашли 48 та савдо шохобчаси орқали пахта йиғим-терими иштирокчиларига озиқ-овқат ва ноозоиқ овқат маҳсулотлари ўз вақтида етказиб берилмоқда. Бундан ташқари, 9 та сайёр дўконлар (автодўконлар) ташкил этилган бўлиб, савдо ходимлари кўнгилли ҳашарчилар ва талабалардан иборат теримчиларга намунали савдо хизмати кўрсатмоқда. 2013 йилги пахта йиғим-терими даврида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ажратилган 28 тонна ун, 3,24 тонна ўсимлик ёғи, 2,6 тонна шакар ҳамда хўжалик совунлари пахта терими қатнашчиларига тарқатилди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026