ТУРНИРДА АМУДАРЁЛИК ТАЭКВОНДОЧИЛАР ФАХРЛИ ЎРИНЛАРНИ ҚЎЛГА КИРИТДИЛАР
Спортнинг таэквондо WTF тури ҳам ёшлар ўртасида тобора оммалашиб бормоқда. Туман спорт мактабида спортнинг бу тури билан шуғулланаётган ёшлар кўпчиликни ташкил қилади.
Нукус шаҳрида ўғил болалар ва қизлар ўртасида таэквондо WTF спорт тури бўйича ўтказилган танлов турнирида амударёлик ёш таэквондочилар ҳам иштирок этдилар. Туманимиз спортчилари мусобақа майдонида мураббий Ойбек Абдуллаевдан ўрганган усулларни маҳорат билан қўлладилар.
Эпчиллигини кўрсатиб, рақибларидан устун келишга муваффақ бўлган амударёлик таэквондочилардан Темур Раҳимбоев 32 кг. вазн, Ихлос Юсупов 22 кг. вазн, Рустам Жуманиёзов 30 кг. вазн тоифалари бўйича 2-ўрин ғолиблигига эга бўлдилар. Шунингдек, Жавоҳир Мадаминов 34 кг. вазн, Акмал Холмуродов 34 кг. вазн, қизлардан Гулбону Ўринбоева 28 кг. вазн тоифалари бўйича 3-ўринга муносиб деб топилдилар.
Амударёлик таэквондочилар турнир мусобақаларининг фахрли ўринлари ғолиби бўлиб қайтдилар.
Ҳамида Ражабова, туман Спорт мактабининг
теннис бўйича катта мураббийси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶