СПОРТЧИ ҚИЗЛАРГА — ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ
8 март – хотин-қизлар куни байрами арафасида
мамлакатимизнинг барча шаҳар ва туманларида умумтаълим мактаблари, академик
лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган, спорт билан
шуғулланиб келаётган ўқувчи қизларга Президент совғалари – спорт кийимлари
топширилди.
Амударё академик лицейининг теннис кортида ўтказилган
шундай тадбирда жамоат ташкилотлари вакиллари, мураббийлар, таълим муассасалари
ўқувчилари, спортчи қизлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Тадбирни туманимиз ҳокими Ражаббой Йўлдошев кириш
сўзи билан очди ва спортчи қизларни, уларнинг мураббияларини 8 март – Халқаро
хотин-қизлар куни билан муборакбод этди, Президентимиз раҳнамолигида юртимизда
болалар спортини ривожлантириш борасидаги ишларнинг мазмун-моҳияти, бу борада
туманимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди.
Таъкидландики, туманимизда ҳам спортни ривожлантириш
соҳасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Натижада халқаро ва республика
миқёсидаги турнирларда иштирок этаётган ва кўплаб ғалабаларга эришаётган
спортчиларимизнинг сафи кенгайиб бормоқда.
Спортчи қизларга Президент совғалари – спорт кийимлари тантанали равишда
топширилди. Тадбир туман маданият ва спорт ишлари бўлими томонидан тайёрланган
концерт дастури билан кўтаринки руҳда давом этди.
Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси маданият ва
спорт ишлари вазири Минҳожиддин Ҳожиматов иштирок этди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶