Она табиат – тириклигимиз манбаи
Ҳар тонг ўрнимиздан туриб тинч-сокин чор-атрофимизга қараб, кўнглимиз хотиржам бўлади. Кўксимизни тўлдириб, эркин нафас оламиз. Гўё олам шундай яралгандай, шу тарзда ҳаёт давом этаверадигандай туюлади. Аслида ўзимиз яшаётган оламнинг мувозанати, ҳолати бизнинг муносабатимизга ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ эканлигини ўйлаб ўтирмаймиз. Ер куррасининг турли нуқталарида содир бўлаётган табиий офатлар, уларнинг натижасида келиб чиқаётган кўнгилсизликлар ҳақида эшитиб турсак-да, ҳудди бизга дахлсиздай сезамиз ўзимизни. Бу туғрими? Албатта йўқ. Айтиш мумкинки, она табиатимизга нотўғри муносабатда бўлиш, асраб-авайламасликнинг охири кўпгина нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.
Туман табиатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан туманимизнинг барча корхона, ташкилот, муассасаларда, ўқув масканларида атроф-муҳитни тоза сақлаш, ободонлаштириш, яшил дарахтларни кўпайтириш лозимлиги хусусида йил мобайнида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. Туманда мавжуд 74 та қабристон рўйхатга олиниб, ободонлаштириш, тозалаш ишлари мунтазам назорат қилиб борилмоқда. Амударёнинг 500 метрлик муҳофаза ҳудудида сувифлосланишининг олди олинмоқда, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, хазон, чиқиндиларнинг ёқиб юборилишининг олдини олишга доир қатор рейдлар ўтказдик.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 майда қабул қилинган 199- Қарори талабларига риоя қилмагани, табиий муҳитни ифлослантиргани ва ҳудудида чиқиндилар тўпланиб туришига йўл қўйгани учун 22 та корхонага йил дваомида 3 млн. 724 минг 362 сўм жарима солинди ва ундирилди. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қоидаларини бузган 41 шахсга 2 млн. 413000 сўм, сув ресурсларини муҳофаза қилиш қоидаларига амал қилмаган 24 нафар жисмоний шахсларга 1 млн. 910 минг 160 сўм, ер ости ва ер уста ресурсларини муҳофаза қилиш қоидаларига амал қилмаган 16 нафар шахсга 1 млн. 321 минг 200 сўм миқдорида жарима солинди. Фуқаролардан тушган 6 та ариза ижобий ҳал қилинди. Йил давомида 2 марта "тоза ҳаво” тадбири, 12 марта "Очиқ эшиклар куни” ўтказилди, табиатни муҳофаза қилиш қонунларини аҳолига тушунтириш – тарғибот ишлари мунтазам олиб борилмоқда.
Бизнинг барча саъй-ҳаракатларимиз атроф-муҳитнинг мусаффо, тозалигига, она табиатимизнинг муҳофаза қилинишига қаратилгандир. Туманимизнинг барчааҳолиси бу борада бизга маслакдош бўладилар, деб ишонамиз. Чунки табиатимиз – тириклигимиздир.
М.АБДРЕИМОВ,
Қорақалпоғистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси туман бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶