Устозларимдан миннатдорман
Юртимизда ёшларнинг илм ўрганиб, иқтидорини оширишларига, юқори марраларни эгаллаб, дунёга танилишига кенг йўл очилган. Таълим муассасаларида ўқувчилар мукаммал билим олишлари учун шароитлар етарли.
Мен таълим олган 40-сонли мактабда ҳам тўлиқ билим олиш учун барча имкониятлар мавжуд. Жонкуяр ва фидойи ўқитувчилар эса илм ўргатишдан асло чарчашмайди. Тенгдошларим қатори мен ҳам барча фанларни чуқур ўзлаштиришга ҳаракат қилдим. Айниқса, математика, физика, кимё каби аниқ фанларга жуда қизиқдим. Инглиз тили, рус тилини пухта ўрганиш мақсадида мактабимиздаги тўгаракларга фаол қатнашдим. Билимлар беллашувида, мактабимизда, туманда ўтказилган турли кўрик-танловларда, жамоат ишларида ҳам иштирок этиб, кўп ютуқларни қўлга киритдим.
Илм эгаллаш йўлидаги бу ҳаракатларим бесамар кетмади. Чунки ўтган ўқув йили якунида Қорақалпоғистон Республикасидаги “Президент мактаби”га кириш учун ўтказилган имтиҳонларда ўз билимимни синаб кўрдим ва синовлардан муваффақиятли ўтдим. Бу йил мен ушбу нуфузли мактабнинг 7-синфига қабул қилиндим. Бундан нафақат ота-онам, улар қатори, албатта, устозларим ҳам жуда хурсанд бўлишди.
Шу элда камолга етаётган ҳар бир ёш каби мен ҳам давлатимизнинг юксак эътиборидан, ғамхўрлигидан жуда ҳам миннатдорман. Ўз навбатида бор куч ва билимимни Ватаним истиқболи, унинг тараққиёти учун учун сарф қилишга тайёрман!
Азиз ва муҳтарам устозларимни байрам билан чин юракдан қутлайман!
Аброр Шукуруллаев, Президент мактаби ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶