28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 06:35
👁 6,761

ОИЛАНИНГ ОБРЎСИ

ОИЛАНИНГ ОБРЎСИ

Ўзбек оилаларида меҳр-оқибат, кексаларга ҳурмат ва эътибор юксак инсоний фазилат сифатида қадрланади. Бобо билан буви ўз фарзандларини қанотлари остига олиб, невара-чеваралари билан икки, ҳатто уч авлод бўлиб, катта хонадонга жамланиб яшашлари ҳам ана шу фазилатнинг устунлигидан.

- Оиланинг мустаҳкамлиги кўп жиҳатдан кекса  авлод вакилларига боғлиқ, - дейди Манғит шаҳрининг «Дўстлик» маҳалласида яшовчи ибратли оила соҳибаси Турсуной Ўталова.

- Халқимизда: «отнинг изини той босар» деган ҳикмат бекорга айтилмаган. Ортиқбой ака билан оила қуриб, беш нафар фарзандли, 12 нафар неварали бўлдик. Ўзимиз катта хонадоннинг соҳиблари бўлсак-да ҳамон илоҳим, умрлари узоқ бўлсин, қайнона-қайнотамнинг маслаҳатисиз бирон ишга қўл урмаймиз.

Кексалар дуосини олиш ҳам халқимиз учун бобомерос маънавий қадриятлардан. Ўрозимбат бобо билан Раҳима момоларнинг катта фарзанди Ортиқбой ва унинг рафиқаси Турсунойдаги феъли кенглик, кўнгли ва қўли очиқлик хислатлари бобо билан момодан ўтган бўлса, не ажаб. Ўзлари янги рўзғор тутиб, Ўрозимбат бобо хонадонидан алоҳида яшаётганларига кўп йиллар бўлса-да, ҳамон на Ортиқбой на Турсуной кексалар билан кенгашмай бирон ишни бошлаган эмас.

Ортиқбой Ўрозимбат бобо билан Раҳима момонинг илк қувончи - катта  фарзанди. Саккиз фарзандининг икки нафаридан эрта ай­­­­рилган Ўрозимбат бобо билан Раҳима мо­мо оиладиги муаммоларни ҳал этиш борасида Ортиқбой ўғ­лига  кўпроқ суя­надиган бўлишди. Бошқа ўғил-қизларига ҳар иш­­да бир-бирини қўл­лаб-қувватлаб яшашни ўргатиб боришди. Ўғил-қизларини меҳнаткаш, меҳр-оқибатли қилиб тарбиялашди. Шунданми, фарзандларининг барчаси уйим-жойим, рўзғорим, дейдиган, оиласи тинчлиги учун қайғурадиган, обрў-эътиборли инсонлар бўлиб вояга етишди. Энг муҳими, ўғил-қизлар иноқ, аҳил.

Ортиқбой ўз оиласи бизнесини ташкил этиш ниятини амалга оширишини ҳам энг аввало ота-онасининг маслаҳати билан бошлади.

- Бошланишида анча қийинчиликлар бўлди, - дейди Ортиқбой тадбиркорлик фаолиятини бошлаган илк йилларни эслаб. - Ҳар гал ота-онам ўз маслаҳатлари билан кўнглимни кўтариб турганиданми, қийинчиликларни енгиб, ишларим юришиб кетди. Аввало, кичик макарон ишлаб чиқариш цехини очдик. Фарзанд­ларим ишли бўлишди. Оиламизга барака кирди.

«Меҳнатдан келса бойлик - турмуш бўлар чиройлик», - деганлари шу-да. Бобоси билан бувисидан, ота-оналаридан меҳнаткашликни, тадбиркорликни ўрганган эгизак ўғиллари Аҳмаджон билан Абдуллажон, эгизак келинлари Ойша-Фотима, кенжа ўғил Шуҳратжон ва Азизахон келинлари ҳам Ортиқбой билан Турсунойнинг қўл-қанотлари бўлишди. Оилавий тадбиркорлик орқасидан бу оиланинг барча аъзоси иш билан таъминланди. Аҳмаджон билан Абдуллажон учун уйларига яқин жойдан янги имо­ратлар қу­риб, ҳовли тўй­лари ўтказишди. Қизлари Нар­­гиза ҳамда Дилафрўзларни ўқитиб, илм­ли қи­ли­ш­ди. Шуҳратжон эса «Беҳруз» МЧЖни ташкил этиб, ўз хусусий корхонасига  эга бўлди. Тошкет шаҳридаги мебелсозлик корхоналари билан шартнома асосида мебель маҳсулотлари олиб келиб сотишни йўлга қўйди. Унга бу ишда умр йўлдоши - оиланинг кенжа келини Азизахон энг яқин ёрдамчи.

- Ортиқбой билан Турсунойнинг фарзандлари ҳам худди ўзларига ўхшаб хайр-саховатли, мурувватли, - дейди «Дўст­­­­­­­­­­­­лик» маҳалласи раисининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Нина Хў­жаева - Маҳалламизда ўтказиладиган ҳар хил тадбирларда бу оиланинг тадбиркор фар­занд­лари ҳамиша ҳо­мийлик  ёрдамини кўрсатишади. Кам таъминланган оилаларга байрам ва ҳайитларда совғалар беришади.

«Бирнинг дуосидан эътибор, мингнинг дуосидан туман бойлик қайтади» -  деганлари нақадар ҳақиқат. Бугунги кунда Ортиқбой Ўталовнинг оиласини наинки «Дўстлик» маҳалласида, балки Манғит шаҳрида кўп­чилик яхши билишади. Ёш­лари улғайиб, ўзлари бобо-буви бўлиб қолишган, қўша-қўша келин-у бир уй тўла неваралар қуршовидаги катта хонадон -бахтли оила соҳиблари Ортиқбой билан Турсунойнинг ҳар куни тонгда адо этадиган, ўзларига хуш ёқадиган фарзандлик бурчлари бор. Бу - иззатли хонадоннинг иззатли, пир-у бадавлат кексалари (Ал­лоҳ умр берсин) - Ўрозимбат бобо билан Раҳима момонинг аҳволини сўраб, дуои-фотиҳасини олиш! Зеро, бу катта хонадондаги қут-барака, оилавий бахтиёрлик, ўзбекона интизом ва аҳиллик ана шу эзгу қадрият - ўзаро меҳр-оқибат, катталарга ҳурмат ва самимий эътибор туфайлидир. Оиланинг - хонадоннинг файзи ҳам, обрў-эътибори ҳам шунда!

Кексалар қўл очиб турса дуога,

Эзгуликдан гуллаб кетгуси жаҳон.

Фарзандлар мардона боқиб дунёга,

Бахтга макон бўлгай ҳар бир ХОНАДОН!

Робия ЙЎЛДОШЕВА,

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ,

"Amu news” нинг махсус мухбирлари.

 

Суратда: Ортиқбой Ўталов ва Турсуной Ўталовалар фарзандлари даврасида

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026