12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:07
Жамият 👁 539

БАFРИ ОБОД ОИЛАНИНГ САОДАТЛИ БЕКАСИ

БАFРИ ОБОД ОИЛАНИНГ САОДАТЛИ БЕКАСИ

Инсон учун ҳаётини ўзи ўйлаганидай тартибга солиш осон эмас. Бунинг учун одамда сабр-тоқат, меҳнатсеварлик, интилувчанлик  фазилатлари уйгун бўлмоғи жоиз. Қипчоқ қишлоғида, зиёли оилада туғилиб-ўсган Дилбархон айнан ана шундай фазилатларни ўз феълларида мужассам этган Камол ота билан Ойша онанинг бири-биридан ақлли, ўқимишли 6 нафар фарзандининг бири сифатида сабри гўзал, меҳнаткаш, илмга интилувчан, оқила қиз бўлиб вояга  етди.  

Дилбархон шифокорлик касбига бўлган меҳри баландлигиданми,  умумтаълим мактаби дастуридаги кимё-биология фанларини қунт билан ўрганишга киришди. Айниқса, кимё фанининг нозик сирларидан воқиф бўлиш борасидаги интилишлари боис, мактабдаги ва ҳаётдаги устози, онаси Ойша опанинг ҳар бир машғулотини сабр-тоқат билан ўзлаштиришга интилди. Интилишлари зое кетмади. 1995 йилда Тошкент Тиббиёт Педиатрия институтининг Нукус филиалига, педиатрия йўналиши бўйича ўқишга кирди. У етти йил давомида ўзи танлаган йўналиши бўйича мукаммал билим олди. Институтни муваффақиятли тамомлаган Дилбархон Алламберганова илк меҳнат фаолиятини 2002 йилда Амударё тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли Қипчоқ шифокорлик пунктида болалар шифокори лавозимида ишлашдан бошлади.

Шифокор учун муолажа чораларини белгилашда беморнинг руҳий ҳолатини аниқлаш ўта муҳим аҳамиятга эга. Бемор катта ёшдаги инсон бўлса, бу борада шифокорга ўз ҳолати ҳақида маълум маънода кўмакчи бўлиши мумкин. Лекин болалар шифокори учун ўз беморининг руҳиятига кириб бориш, тўғри ташхис қўйиш анчайин машаққатли бўлиб, шифокордан кучли билим ва синчковликни талаб этади. У 2003-2015 йилларда Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси қошидаги кўп тармоқли Марказий Поликлиникада, Манғит шаҳрининг 11-ҳудудий болалар шифокори лавозимида ишлаш жараёнида устозлари, Аллоҳ раҳмат қилсин, Худоёр Шомуродов, Моҳимжон Ражабова, айни пайтдаги Тиббиёт бирлашмасининг бош педиатр-шифокори Гулшод Юсуповаларнинг касбий маҳорати, тажрибаларини пухта ўрганиш асносида ҳар бир бемор боланинг ранги, овози, ҳатти-ҳаракатлари орқали руҳий ҳолатига баҳо беришни ва ташхислашни  ўрганди. Устозлари билан ҳамкорликда ишлаб, “қўли енгил болалар шифокори” сифатида танилди. Ўзи хизмат кўрсатадиган Манғит шаҳрининг 11-сонли ҳудуди аҳолиси эса “ўзимизнинг Дилбархон”, “ўзимизнинг дўхтир опа”, деб меҳр кўрсатадиган бўлишди.

Шифокор учун халқ меҳрини қозонишдан кўра улуғроқ бахт бўлмаса керак. Дилбархон ўзининг фидойилиги, гоҳ қаҳратон қишларда, гоҳ жазирама ёз, куз-у баҳорнинг изғиринли, ёмғирли кунларида ўзига биркитилган маҳалла кўчаларида уйма-уй кириб, ёш болалар, энди туғилган мурғак чақалоқлар соғлигини назорат қилишдан, ёш оналар билан учрашиб, бола парвариши бўйича зарур тушунча ва тавсиялар беришдан асло чарчамади. Ҳар бир ишга қатъият ва ишонч билан киришадиган, сабр-тоқат билан беморлари ҳолатини доимий кузатиб, то улар соғайиб кетгунича тиниб-тинчимайдиган Дилбархон ўзи меҳнат қиладиган жамоа орасида ҳам ҳурмат, эътибор қозонди. 2015  йилнинг 1 январидан унга Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти катта ишонч билдириб Бош иммунолог лавозимига тайинлашди.

Азалдан зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис қилиб яшашга одатланган Дилбархон Алламберганова Амударё тумани Бош иммунологи сифатида барча ёш тоифасидаги беморлар, қолаверса, халқимизнинг иммун тизимини мустаҳкамлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга қаратилган тиббий-маърифий тадбирларга бош-қош.

Доимий ўқиб-ўрганиш орқали тиббиёт соҳасига оид замонавий билим ва тажрибаларни ўз фаолиятига дадиллик билан татбиқ этган Д.Алламберганова 2019 йилда олий тоифали шифокор даражасига эришди.

Оддий, ўта камтар, ўзи айтганидай, ҳар қандай вазиятда ҳам сабр-тоқат ва қатъият билан иш юритадиган Дилбархон оилада садоқатли ва саодатли рафиқа, меҳрибон ва талабчан она, саришта уй бекаси. Унинг бахт-у саодати шундаки, Дилбархон Амударё туманининг маънавий  жиҳатдан бой-бадавлат хонадонларидан бири – таниқли педагог Жумамурод Чоршамовлар оиласига келин бўлган. Умр йўлдоши Мансур Чоршамов билан биргаликда қурган оила қўрғони ҳавасга муносиб. Бир ўғил, бир қизни меҳр кўшкида улғайтираётган Дилбархон билан Мансур Чоршамовлар тарбиясини олган фарзандлари ҳам илмга интилувчан. Қизлари Динорахон НДПИнинг хорижий филология факультети талабаси, Ўткиржон эса 64-сонли мактабнинг энг аълочи битирувчи синф ўқувчиси.

Турли байрамлар саналарида Дилбархоннинг оиласи бағри бири-биридан иззатли меҳмонлар қадамидан яшнаб кетади. Қайнотаси, Амударё тарихий ўлкашунослик музейи ташкилотчиси ва раҳбари Шавкат Чоршамов, фахрий устоз Зевар Алламберганова, меҳрибон онаси, азиз устози Ойша Исмоилова,... (бу рўйхат жуда узун). Улар Чоршамовларнинг невара келини Дилбархон Алламберганова ясатган файзли дастурхон атрофида жам бўлишади. Ўртада меҳр ҳоким, сабр гўзал, қадр-қиммат улуғ, оила бағри ҳамиша обод. Бағри обод оилалар соҳиб ва соҳибалари эса ҳамиша бахтли-саодатлидирлар. Дилбархон ана шундай бахт-у саодатга мушарраф аёл.

 

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026