13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:44
Жамият 👁 2,765

Тежамли тузилар, дейишгани бежиз эмас

 Тежамли тузилар, дейишгани бежиз эмас

Бу воқеага бир ойча бўлди. Қариндошларимни кўргани Урганчга отлангандим. Шошиб, эртароқ чиқиб қўйибманми, автобусга йўловчиларнинг тўлишини кутиб, анча ўтириб қолдим. Менга ёндош ўриндиққа 18-20 ёшлар атрофидаги икки қиз келиб ўтирди-да бижирлашиб суҳбатга тушиб кетишди.

- Чеварга нима қилсанг ҳам кўйлагимни тузатиб берасан ё матонинг пулини тўлайсан, дедим.

- Кўйлагингни олмай кетиб, яхши қилибсан. Ахир бир ярим метрдан бир кўйлакни яхшилаб тикиб беролмагандан сўнг нимаям дейсан. Мана, менинг шу кўйлагим бир йигирмадан чиққан.

- Ўзи кўнглим тортмаганди, яхши тикади, дейишганига... Ўзи биз тенги қиз экан, цех очиб ўтирганини айт.

- Неча ёшдасизлар, қизларим? - дедим уларга.

- Йигирма бирдамиз, - дейишди қизлар суҳбатига қўшилганимга оғриниб.

- 21 ёшда бўлсанглар ҳам кўйлак тикишни билмайсизларми? Узатадиган ёшга етибсизлар-у кўйлакларингни бировга тикдирасизларми?, - дедим кулиб.

- Ҳамма шундай қилади, момо, - дейишди қизлар.

- Ҳозир афсуски шундай, - гапимизга қўшилди ўрта яшар киши. – Қизлар-ку қизлар, йигитлар ҳам ҳунарга қизиқмай қўйишган. Кеча қўшнимнинг икки боланинг отаси бўлган ўғли "деразамнинг ойнасини қўйиб беролмайсизми? Ёзда салқин бўлсин, деб олиб қўйгандим, энди жойига қўяолмаяпман”, дейди менга. Ўзи йилнинг ярмида турли шаҳарларда мардикорликда юради. Шуниям эплолмасанг, сен қандай устасан, деб кулдим.

- Мен сувоқчиман-да, - дейди уялмай. Сувоқчи ойна қўйишни ўрганмасин, деб ким айтибди. Одам қизиқиши керак. Эркак киши оиласига асқотгудай ҳамма ишни билиши керак. Ҳозир икки-уч соатлик ишим бор эди, деб уста қидириб юрадиганлар ҳам кўп. Шу ишга ўзи уринса-ку уддасидан чиқиб кетади. Қунт қилса, бировнинг қўлидан келган иш ҳамманинг ҳам қўлидан келади.

- Ана, эшитдингларми, - дедим қизларга. Сизлар ҳам кўйлак тикишни ўзларингиз ўрганганингизда бировга ялиниб юрмасдингиз. Чеварга деган пули ёнига қоларди онангизнинг.

Мен ҳозир 68 ёшдаман. Баъзиларга ўхшаб "ҳозирги ёшлар” деб камситмоқчи эмасман-у лекин аслида ҳам ҳозирги ёшларнинг кўпчилиги эпсиз бўлиб вояга етаётгани бор гап. Кийим тикдиришга, ювдиришга, соч бўятишга, турмаклатишга, ҳатто бирон тўй-базмга бормоқчи бўлган қизига қош-кипригини бўятишга ҳам пул беради ота-она бечора. Ўғилдир, қиздир борадиган манзили 200-300 метрдан ошса, турган гап, таксига чиқади. Булар бари биргина менинг эмас, ҳаммамизнинг кўз ўнгимиздаги  бўлаётган воқеалар.

Беихтиёр ўйлаб қоласан: меҳнатнинг қадрига, меҳнат қилиб топилган пулнинг қадрига қачон етишади улар? Булар бориб турган тарбиясизлик эмасми?

Мен эсимни таниганимдан то нафақага чиққунимча далада ишладим. У пайтларда пахтанинг меҳнати оғир, тонг отганидан кун ботгунича далада бўлардим. Икки-уч соат тушликка келиб рўзғоримизнинг анча ишини қилиб кетардик. Қолганини кечаси бажарардик. Кўйлак тикишгина эмас, ҳатто қуроқ кўрпача, ёстиқлар ҳам тикардик, дастрўмоллар тўқирдик. Авваллари қиз узатиб борганда келиннинг тиккан кашталари кўз-кўз қилинарди. Каштаси чиройли келин роса мақталарди. Ҳозир эса... Булар-ку қизлар ҳақидаги фикрларим. Ҳатто бир михни эплаб қоқолмайдиган, туфлисининг таги очилса, елимлай олмайдиган йигитлар ҳам кўп.

Менинг  бу сўзларимни ўқиганлар эпсиз одам ҳам ризқи билан яралгандир, сизга не қайғуриб, дер эҳтимол? Тўғри, лекин меҳнат қилмаган ўғил-қиз пулнинг қандай топилишини билмайди, сарфлаганига жони ачимайди, ота-она  меҳнатини қадрламайди. Шунинг учун ҳам модадан қолган кўйлакни тўзмаса-да кийишмайди. Дастурхонда ортган, бўлак, қотган нонни бемалол ташлайверишади. Қотган нондан озгина шакар аралаштириб талқон қилиш ё нонқовурдоқ пишириш мумкин. Полизимиздаги помидор, булғор қалампири, пиёз, сабзи қўшиб нонқовурдоқни пишириб, кўкатлар сепиб, дастурхонга тортинг-чи, қайси таомдан қолишаркан? Агар келинларимиз, қизларимиз шундай қилса, ҳам лаззатли таом пишириб уйдагиларини хурсанд қилади, ҳам қотган ноннинг увол бўлишининг олдини олади.

Тежамли оилада барака бўлади, дейишади. Тежамли тузилар, дейишгани ҳам бежизга эмас.

Бир куни бирга ўйнаб ўсган дугонамникига меҳмонга бордим.

- Тур, ўрнингдан, - деди дугонам кўрпача солишга чоғланиб.

- Қўявер, ўтириб бўлдим, мана ҳаммаёғинг кўрпача-ку, - дедим эндигина ўтирган жойимдан қўзғалишга оғриниб.

- Буниси бошқача, - кулди дугонам.

Беихтиёр қўлидаги кўрпачага қарадим. Қарадим-у...

Бундан йигирма йилча олдин, истиқлолнинг илк йиллари, тирикчилик оғир дамлар эди. Бир кўйлаклик мато олай десам ҳеч рўзғордан орттиролмай юргандим. Бир куни дугонам келиб, туғилган кунинг эсимга тушиб кетди, ўзимгаям, сенгаям тикдим деб қўлимга янги кўйлак  тутқазди. Айнан шунақасини ўзи кийиб келибди.

Дугонамнинг менга тўшамоқчи бўлиб турган кўрпачаси ўша кўйлакдан эди.

- Елкаси сал оқарса-да этаги бутун экан. Яқинда бир сандиқ титганимда кўриб қолдим-да увол бўлиб ётмасин деб кўрпача қилдим, - дея кулди дугонам.

Менимча дугонамга ўхшаган ҳақиқий тежамкор, уволдан қўрқадиган онахонлар, исрофгарчиликнинг оқибатини айтгудай отахонларимиз кўп. Фақат улар билганини қилишсин, қабилида иш тутмай, ёшларга эътиборлироқ бўлишса, камчилигини вақтида айтиб туришса, тушунтиришса, фойдаси тегади, албатта.

Розия момо,

"Тўлқин” овули.

(Фото - http://www.12news.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026