12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:06
Адабиёт 👁 675

НАВОИЙ ҚАЛБЛАРДА МАНГУ ЯШАЙДИ

НАВОИЙ ҚАЛБЛАРДА МАНГУ ЯШАЙДИ

Айни кунларда туманимиздаги ўқув муассасаларида ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги кенг нишонланмоқда. Бўлиб ўтаётган тадбирларда Навоий асарларининг умумжаҳон миқёсидаги аҳамияти, халқимиз маънавиятини юксалтириш борасидаги беқиёс катта ўрни ҳақида маънавий-маърифий маърузалар ўқилиб, суҳбатлар ташкил этилмоқда.

Мир Алишер Навоий бобомизнинг маънавиятга тўла ижодини ўрганиш ва тарғиб қилиш орқали ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида 38-сонли умумтаълим мактабида ҳам маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

“Навоий қалбларда мангу яшайди” деб номланган адабий-бадиий кечада ўқувчи-ёшлар ўзларининг Навоий асарларини нечоғлик билишларини амалда намоён этишди.

Улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий ўзбек мумтоз адабиётининг тенгсиз намоёндаси сифатида юксак эҳтиромга сазовор бўлган инсон. Дарҳақиқат, ўзбек тили ва адабиётини Алишер Навоийсиз тасаввур қилиш қийин. Нафақат ўзбек адабиёти балки туркий халқлар адабиёти Алишер Навоий бобомизнинг ижоди билан бевосита боғлиқдир. Шеърият мулкининг султони ҳазрат Навоий тарихда номлари олтин ҳарфлар билан ёзиб қўйилган шоир ва олимлар сирасига кириб, у зотнинг ёзган асарлари ҳам дунё адабиётида шоҳ асарлар қаторидан ўрин олган. Ҳазратнинг пурмаъно шеър ва ғазалларида илоҳий ишқ, ҳалоллик, поклик, ростгўйлик, инсоний улуғ фазилатлар, инсонпарварлик, диёнатлилик, сахийлик, камтаринлик, мулойимлик ва ҳоказо инсоният учун қанча манфаатлар бўлса, барчаси асарларда ўз аксини топган.

Мактабнинг ўзбек тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Муҳаррам Собирова мазкур адабий-бадиий кечада Алишер Навоий ҳақидаги маърузасида мана шу маълумотларни келтириб ўтди. Ўқувчилар ҳам ҳазрат Навоий ижодидан намуналар, яъни ғазаллар ва рубоийларни ифодали ёд айтиб бердилар. Навоий яратган “Хамса” асарининг дунё халқлари қалбида ҳамон  ҳам ҳавас, ҳам ҳайрат уйғотаётгани, “Хазойин ул-маъоний”, “Муҳокамат ул-луғатайн”, “Маҳбуб ул-қулуб” каби асарлари, айниқса, “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги фалсафий фикрлари ҳар бир инсон учун энг қимматли ҳаётий сабоқлар бериши ҳақида тўлқинланиб сўзладилар.
Кеча давомида бобокалонимиз яшаган давр руҳи акс эттирилган саҳна кўринишларини ҳам намойиш этишди. Саҳна кўринишлари ва кеча иштирокчилари томонидан ижро этилган ғазал ва рубоийлар барчага жуда манзур бўлди.

Бўлиб ўтган адабий-бадиий кеча ўқувчи-ёшлар қалбида улуғ мутафаккир асарларини янада пухта, мукаммал ўрганиш истагини  ва буюк аждодимиз маънавий меросига чексиз меҳр уйғотди. Шу билан бирга миллат маънавиятининг порлоқ қуёши Мир Алишер Навоий ҳақида ўз билимларини янада бойитишди.

Муяссар ХАЛИЛЛАЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026