28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 15:28
Адабиёт 👁 510

НАВОИЙ ИЗДОШЛАРИ НАВОИЙ АСАРЛАРИНИ ЎРГАНМОҚДАЛАР

НАВОИЙ ИЗДОШЛАРИ НАВОИЙ АСАРЛАРИНИ ЎРГАНМОҚДАЛАР

Умумтаълим мактабларида бўлиб ўтаётган Навоийхонлик кечалари ўқувчи-ёшлар қалбида Навоий даҳосига чексиз ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини уйғотиб, мумтоз адабиётимиздан янада катта баҳра олишларига имконият яратмоқда.

Улуғ шоир, буюк давлат ва жамоат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар 64-сонли умумтаълим мактабининг нафақат юқори синфлари, балки қуйи синф ўқувчилари томонидан ҳам ташкиллаштирилаётгани эътиборга лойиқ.

Мактабнинг 8-“В”синф ўқувчилари томонидан ўзбек тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Ҳулкар Ярашева раҳбарлигида “Биз Навоий издошимиз” мавзусида адабий-мусиқий кеча ташкил этилди. Унда ўқувчилар Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи жонли лавҳалар намойиш этишди. Навоий ва Гули монологи ўқилганида гўё ҳамма хаёлан Навоий замонасига қайтгандай, қалбларни муҳаббат ва садоқат туйғулари безади. Ҳусайн Бойқаро ва Навоийнинг дўстона муносабатлари, Фарҳод ва Шириннинг жаҳоний муҳаббати акс эттирилган саҳна кўринишлари, буюк ҳукмдор Ҳусайн Бойқаро билан буюк шоир Навоийнинг ўзаро суҳбатлари асосидаги адабий композициялар барчада бири-биридан гўзал таассуротлар уйғотди.

 Адабий-мусиқий кечада ўқувчи-ёшлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, ажиб оҳангларда янграган Навоий ғазаллари кечага янада файз-тароват бағишлади.
Шунингдек, мактабнинг 3-“А”синф ўқувчилари томонидан бошланғич синф ўқитувчиси Моҳира Сафарбоева раҳбарлигида тайёрланган маънавий-маърифий тадбир ҳам Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишланди. “Навоий асарларини ўрганамиз” мавзусида ўтказилган мазкур тадбирда Дурдонахон Бахтиёрова ҳамда Қудрат Бозорбоевлар бошловчилик қилдилар.

Шуниси эътиборга моликки, бошланғич синф ўқувчилари бўлишларига қарамай, 3-”А”синф ўқувчилари ўзларининг Навоий асарларини ўрганишга иштиёқи баланд эканликларини намоён этишди. Моҳира Сафарбоева раҳбарлигида ушбу синф ўқувчилари Навоийнинг “Хамса” асари ҳақидаги зарур маълумотларга эга бўлишганини асардан ёдлаган парчалар, Алишер Навоий асарларида қўлланган ҳикматли иборалар, шоир ғазаллари, рубоий ва туюқларини ёд айтиб бериш орқали кўрсатиб беришди.

Болажонлар ёш бўлишларига қарамай, Навоий асарларини севиб мутолаа қилишларида, асар тилини тушуниб, ўзлаштиришларида синф раҳбари Моҳира Сафарбоеванинг хизмати катта. У ўқувчиларни мазкур тадбирга тайёрлашда Навоий асарларининг тили, мазмун-моҳияти  хусусида ўқувчилар билан алоҳида шуғуллангани боис, болалар шоир ғазаллари, мухаммаслари, рубоий ва туюқлари хусусида тўлиқ маълумотга эга бўлдилар.

Бошланғич синф ўқувчилари томонидан ташкил этилган мазкур тадбир болаларнинг она Ватанга муҳаббат, ўзаро меҳр-оқибат туйғулари тараннум этилган куй-қўшиқлари жўрлигида янада файзли ўтди.

Мактабда Алишер Навоий таваллуди муносабати билан ўтказилган ушбу тадбирлар ўқувчиларга жуда манзур бўлди.

Р.ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026