12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:37
Маданият 👁 559

“БАҲОР НАВОЛАРИ – СИЗГА АРМУҒОН!” ДЕБ НОМЛАНГАН СИНФ КОНЦЕРТИ ЎТКАЗИЛДИ

“БАҲОР НАВОЛАРИ – СИЗГА АРМУҒОН!” ДЕБ НОМЛАНГАН СИНФ КОНЦЕРТИ ЎТКАЗИЛДИ

Мусиқа инсон руҳиятини тетиклаштиради. Ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари”китобида бир ўринда мусиқанинг руҳий таъсир кучига баҳо бериб, гўдакнинг тарбиясидаги аҳамиятини шундай таърифлайди: “Гўдакнинг организми чиниқиши учун икки нарса зарур: бири уни аста қимирлатиб тебратиш, иккинчиси эса онанинг қўшиғи, яъни алладир. Биринчиси боланинг танасига, иккинчиси руҳига тегишлидир”. Демак, мусиқа инсонга маънавий озуқа бўлиши билан бирга уни тарбиялашда ҳам аҳамиятли.

9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби туманимизнинг санъатга ихлосманд ёшларига илк соҳа таълимини бериб, иқтидорларини намоён этишларида муҳим ижодий пиллапоя бўлаётган маскандир. Ушбу муассасада таълим-тарбия олиб, ўз ижоди билан халқимизни хушнуд қилаётган таниқли санъаткор, моҳир мураббий бўлиб етишганлар кўпчиликни ташкил этади.

Мактабда ўқув йили режасига мувофиқ маълум муддатларда турли бўлимлар синфларида санъат сир-асрорларини қунт билан ўрганаётган ўқувчиларнинг синф концертлари ўтказилиб турилади.

Анъанага мувофиқ шу йилнинг 5 мартида ўтказилган фортепиано бўлими синф концерти мўътабар онахонлар, лобар аёл-қизларга бағишланди.

Ушбу бўлим раҳбари Дилфуза Раҳимова бошчилигида ўқувчилар тадбирга жиддий ва пухта тайёргарликлар кўришди. Бу бежиз эмас. Шу ўринда айтиш жоизки, синф концертлари муассаса мажлислар хонасида барча ўқитувчилар кўз ўнгида ижро этилади. Ўз-ўзидан маълумки, бунда бўлим ўқитувчиларининг ҳам, шогирдларининг ҳам ўтган даврдаги меҳнати кўзга яққол ташланади. Бу эса саҳнага чиқишда ўзгача масъулият юклайди. Қолаверса, мазкур тадбирга ўқувчилар ота-оналарининг ҳам таклиф этилгани ижро масъулиятини яна ҳам оширди. Аслида бўлим синф концертларини ўтказишдан кўзланган мақсад санъат оламига қадам қўйган ёшларда саҳна маданиятини тарбиялаш, томошабинлар олдида ўзини эркин тутиб, уларга маҳоратини намойиш эта олиш кўникмасини шакллантириш, уларни янги ижодий ишларга руҳлантириш, рағбатлантиришдан иборат.

“Баҳор наволари - сизга армуғон” деб номланган мазкур синф концерти икки қисмда ўтказилди. Биринчи қисмда ўқувчилар фортепиано, скрипка, труба асбобларида ўзбек ва чет эл композиторларининг аёлни, кўклам фаслини мадҳ этувчи куйларини ижро этдилар. Шу бўлимнинг 1-7 синфларида таълим олаётган ўқувчилар ижросини барча устозлар, ота-оналар қизиқиб тингладилар ва қарсаклар билан олқишладилар.

Концертнинг иккинчи қисмида  ўқувчилар аёл-қизлар, оналар шаънига таниқли шоирларимиз битган шеърларни маҳорат билан ижро этдилар.

Шунингдек, барчага баҳорий кўтаринки кайфият бағишловчи миллий куй-қўшиқларимиз янгради. Фортепианода ижро этилган. “Чаманда гул”, “Гулдаста”, “Баҳор вальси” каби миллий куйлар барчага манзур бўлди. Шунингдек эстрада хонандалиги бўлими ўқувчи-қизлари ижро этган “Кабутар”, “Лолагуллар” каби қўшиқлари, рақс бўлими қизларининг жозибали рақслари тадбир шукуҳини оширди.

Ўтказилган “Баҳор наволари - сизга армуғон” деб номланган синф концерти тадбири мўътабар ва мунис аёл-қизлар байрамига бағишланганлиги ижрочиларга ҳам ўзгача масъулият ва кўтаринки кайфият бағишлади, маҳорат билан ижро этишга ундади.
9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчилари жамоаси ҳамкорлигида тайёрланган ушбу тадбир ўқувчиларнинг ота-оналарига ҳам жуда манзур бўлди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026