ШИРАКАЙФ ҲОЛДА МАШИНА БОШҚАРИБ, ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ
Мастлик – ихтиёрий телбалик, деб бекор айтишмаган. Агар шундай бўлмаганида туманимиздаги овуллардан бирида яшовчи, 35 ёшли, эс-ҳушли, туппа-тузук бир оила бошлиғи бўлган Дурдибой (исм ўзгартирилган) отасига тегишли бўлган “Нексия” русумли автомашинани маст ҳолда бошқармаган, ўзининг ва йўлда учраши мумкин бўлган йўловчиларнинг ҳаётини хавф остига қўймаган, отасига тегишли бўлган енгил машинага шикаст етказиб қўйишдан қўрққан бўларди.
Мастлик уни шу йўлга бошлади. Юртимизда коронавирус пандемиясига қарши кучайтирилган карантин тартиблари жорий этилган кунларнинг бирида у тўйиб ичиб, шер бўлиб, машина рулига ўтирди. Амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига зид равишда транспорт воситасини бошқариб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 131-моддаси, 2-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этди.
Дурдибойнинг бу ҳаракати йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тўхтатилди ва юз бериши мумкин бўлган яна бир кўнгилсиз йўл-транспорт ҳодисасининг олди олинди.
Яқинда унинг бу қилмиши туман Маъмурий суди биносида, очиқ суд мажлисида муҳокама этилди ва ҳуқуқбузарга тегишли жазо тайинланди.
М.КАРИМБОЕВА, туман Маъмурий суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶