28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:55
Қишлоқ хўжалиги 👁 465

ДАВЛАТГА PЕЖАДАГИ 208 ТОННА ЎPНИГА 210,1 ТОННА ЮҚОPИ СИФАТЛИ ПИЛЛА ТОПШИPИЛДИ

ДАВЛАТГА PЕЖАДАГИ 208 ТОННА ЎPНИГА 210,1 ТОННА ЮҚОPИ СИФАТЛИ ПИЛЛА ТОПШИPИЛДИ

Пиллачилик – сердаромад, шу билан бирга ўта нозик соҳа. Шунинг учун пиллакорларимиз ҳар йилги ипак қурти боқиш мавсумига алоҳида тайёргарлик кўришади. Мавсум ишларининг энг муҳими, мўл ва сифатли озуқа базасини яратишдир. Пиллакорларнинг ана шу томондан кўнгли тўқ бўлса, мўл ва сифатли пилла етиштириш борасидаги режаларини амалга оширишларида ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди.

Жорий йилда “Jayxun Silk” масъулияти чекланган жамияти томонидан 343 минг дона серҳосил тут кўчатлари етказиб берилиб, янги тутзорлар бунёд этилди ва фермер хўжаликлари ҳудудларидаги ариқлар бўйича, дала четларига сифатли қилиб экилди. Мавжуд тутзорларга агротехник ишлов берилиб, озиқлантирилди. Аввалги йилларда экилган тут кўчатлари жорий йилги мавсумда мўл озуқа базаси вазифасини ўтади ва ипак қурти парваришида муаммо бўлмади.

Юқори сифатли пилла етиштиришнинг бирдан-бир омили ипак қурти уруғини жонлантириш билан боғлиқ ишларни агртехника қоидалари асосида ташкил этишдир. Шуни инобатга олган Амударё “Агропилла” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари “Jayxun Silk” масъулияти чекланган жамияти томонидан етказиб берилган 3768 қути ипак қурти уруғини 16 та инкубаторийларда сифатли жонлантириб, пиллакорларга ўз вақтида тарқатдилар. Ипак қурти уруғини жонлантириш мақсадида танланган 16 та инкубаторийларнинг барчасига малакали мутахассислар бириктирилиб, тун-у кун навбатчиликлар ташкил этилди. Натижада сифатли жонлантирилган ипак қурти уруғи 1572 нафар касаначига, 266 та фермер хўжаликлари қуртхоналарига тарқатилди. Мавсум давомида малакали мутахассислар томонидан ипак қуртини парваришлаш жараёнлари қатъий назорат қилиб борилди ва жами 3768 қути ипак қурти уруғи парвариш қилинди. Албатта, мавсум юмушларини юқори савияда олиб бориш мақсадида ипак қуртини парваришловчи касаначилар ва фермер хўжаликлари тасарруфидаги қуртхоналарда фаолият юритувчи пиллакорларнинг моддий манфаатдорлигига алоҳида аҳамият берилди.

Пиллакорларга ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун олдиндан бўнак пуллари берилди. Натижа эса кутилганидан зиёда бўлди. 5 июнь санасидан бошлаб Манғит ва Хитой пиллани қабул қилиш масканларида мавсумнинг илк ҳосилини қабул қилиш ишлари муваффақиятли бошлаб юборилди. Пешма-пеш тарозига қўйилаётган пилла ҳосилининг чўғи баланд бўлди. Шу баробарида, пиллакорларимизнинг ҳам ўз меҳнатлари маҳсулидан қувончлари чексиз. Чунки пиллани қабул қилиш масканининг ўзида режадан ортиқча етиштирилган ҳар бир килограмм пилла учун қўшимча тўлов амалга оширилди.

Машаққатли меҳнатлар самараси айни кунда туманимизнинг 208 тонналик юксак пилла хирмони бунёд этилган лаҳзаларда янада ёрқинроқ намоён бўлди. Кўзланган марра шараф билан адо этилди. Давлатга режадаги 208 тонна ўрнига 210,1 тонна юқори сифатли саноат хом ашёси топширилди ва бу борадаги шартномавий режа 101 фоизга уддалланди. Пиллакорларимиз томонидан “Манғит” пилла қабул қилиш масканида 142,8 тонна, “Хитой” пилла қабул қилиш масканида 67,5 тонна пилла қабул қилиб олинди.

Туманимизнинг юксак пилла хирмонига Куюк кўпир овулидан касаначи Жамила Атабоева шартномадаги 102 килограмм ўрнига 167 килограмм, Ўрта қалъа овулидан Икром Қўчқоров 88 килограмм ўрнига 117 килограмм, Манзура Қўшбоева 112 килограмм ўрнига 127 килограмм пилла топширишиб, зиммаларидаги шартномавий режаларини ортиғи билан адо этдилар.

“Оқ олтин”лик Тозагул Қалменова 146, Дўрман овулидан Собир Тожимов 173, Тўлқин овулидан Дилдор Шомуродова 147 килограмм пилла топшириб, шартномавий режаларини 130-150 фоизга адо этдилар. Илғор пиллакор Нафиса Муродова эса барчага ибрат бўлди. У шартномавий режасини 216,4 фоизга адо этиб, туман пиллакорлари орасида энг юқори натижага эришди.

Айни кунда пилла қабул қилиш масканларида етиштирилган ҳосилни қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналарига сифатли тарзда етказиб бериш борасидаги ишлар давом  эттирилмоқда. Қуртхоналарда эса пилла териш ишлари жадал олиб борилмоқда.

P.НАPИМБЕТОВ, "Амударё Агропилла” МЧЖ раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026